«Hilol-Nashr» нашриётида «Дорул Маърифа» нашриётининг нусхаси асосида тайёрланган Мусҳаф чоп қилинмоқда. Ушбу Мусҳафи шариф аввалги нашр қилинган Мусҳафлардан тажвидли экани билан фарқ қилади.
Мусҳафнинг саҳифалари остида ҳар бир ранг қайси тажвид қоидасига ишора қилиши ўзбек ва рус тилларида ёзилган. Шунингдек, саҳифа четида сура номи ва «QR-code» бор. Бу «QR-code»ни сканерлаш орқали шу бетдаги оятларнинг ўзбек тилидаги маънолар таржимасини тинглаш мумкин. Мазкур таржималар шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф томонидан ўқилган. Бундан ташқари «QR-code» сканери орқали қироат устозлари: Абдулбосит Абдуссомад, Халил Хусорий, Муҳаммад Сиддиқ Миншави ва Саъд Ғомидийларнинг тиловатларини ҳам тинглаш мумкин.