Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Талабаларга берилган чегирма муддати узайтирилди

853

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистонда эмланган талабаларга тўлов-контрактнинг 10 фоизи миқдорида чегирма берилиши маълум қилинган эди.

Олий ва ўрта-махсус таълим вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича ушбу муддат 15 ноябрга қадар узайтирилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги олийгоҳларда таҳсил олаётган ҳамда 2021 йил 1 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган талабаларга 2021/2022 ўқув йили учун белгиланган стипендия қўшилмаган базавий тўлов-шартнома суммасига бир марталик 10 фоиз чегирма белгиланганди.

Таъкидланишича, ҳозирда мазкур муддат узайтирилган ҳолда 15 ноябрга қадар коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган ва сертификат тақдим этган барча талабаларга бир марталик 10 фоиз чегирма берилади.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссияси томонидан 2021/2022 ўқув йилида талабаликка тавсия этилмаган, бироқ табақалаштирилган (супер) тўлов шартномаcи асосида ўқиш истагини билдирган абитуриентлар учун тўловларни амалга оширишга рухсат этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ислом академияси талабалари Ўмонда араб тилидан сабоқ олади

426 17:30 24.01.2022

Ижтимоий тармоқлардаги хориждан "перевод" қилиш тўғрисида хабарга вазирлик муносабат билдирди

918 08:22 09.01.2022

Шошилинч: Мисрда ҳибсда бўлган ватандошларимиз қўйиб юборилмоқда

4039 23:06 26.12.2021

Муштлашган талабаларга нима етишмаяпти?

1179 18:10 12.12.2021

Таклиф: талабаларни ижарага қўяётган уй эгалари солиқдан озод этилсин

393 17:05 11.12.2021

Қозоғистон ўзбек талабаларини Туркистон университетига қабул қилишга тайёр

489 08:04 07.12.2021
« Орқага