Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Таланганни яна талашмоқчи(ми?)

2015

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги “Истеъмолчиларнинг электр тармоқларига уланиши бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида”ги ҳукумат қарори лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.

Лекин бу лойиҳа кўпчиликка маъқул эмас. Ижтимоий тармоқларда лойиҳанинг халқ фойдасидан кўра зиёнига кўпроқ хизмат қилиши борасида бир қанча фикр ва мулоҳазалар тарқалмоқда. Жумладан  Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутат Расул Кушербаев ўз телеграм каналида "Bankiroff" телеграм каналидаги “Таланганни яна талашмоқчи” сарлавҳаси остида қонун лойиҳаси тўғрисидаги қуйидагича фикрларни улашган:

“Бутун қиш давомида йўқ электрдан жабр кўрган ким? Албатта энг аввало аҳоли. Лекин бизнес ундан кам талофат кўргани йўқ. Электр узилишлари ва йўқлигидан бизнес кўраётган зарарнинг ўлчаш методологияси мавжуд эмас. Лекин ишонинг бу зараркунандалик триллионлаб рақамлар билан ўлчанади. Кимдир буни қоплаш ёки айбдорларни жазолаш ҳақида масала кўтардими? Йўқ!” .

Ҳақиқатдан ҳам чиқарилаётган қонунлар халқ манфаати учун хизмат қилмас экан, бундай қонунни кимга кераги бор? Хўш, бу қонун халқ фойдасига хизмат қилмаса, унда кимнинг манфаати учун ўйнайди. Бу саволга ҳам шу каналдан жавоб олдик:

“Қайтанга уқувсиз, самарасиз ва фақат маблағ ўзлаштиришни биладиган нопрофессионал монополист энди зўрға қишдан эмаклаб чиққан бизнесни яна қонини сўрмоқни режа қилмоқда. Агар мана бу зараркунанда лойиҳа ишга тушса, электр тармоқларига уланиш учун тадбиркорлар  қарийб 15 млн сўмгача бир марталик тўлов қилишлари мумкин. Ўзи бизнес қиммат, деярли Европа нархларида электр учун пул тўласа, яна бу электр кафолатланмаган, исталган пайт узилса.

Четдан олинаётган ҳар доллар қарзнинг ярми шу энергетикага кетаяпти. Соҳага пул керак бўлса, миллиардлар ўғирланаётган лойиҳалар инвентаризациядан ўтказилсин. Каррасига қиммат нархларда четга пул чиқариш учун тузилган сохта импорт шартномалари ўрганилсин. Силлиқ ўғрилар қамалсин ва қустирилсин!” — деб таъкидланади.

Шу билан бир қаторда муаллиф қонун лойиҳасига барча юртдошларимиз фаол қатнашишига, бу лойиҳага фақат ва фақат “йўқ денг, йўқ денг ва яна йўқ денг. Бунга ҳақлисиз” деб қатъиян таъкидлаб ўтган. Муҳокамага қўйилган қонун лойиҳаси ҳақида тўлиқ маълумотни бу ерда олишингиз мумкин.

Шунда муаллиф қанчалик ҳақ ёки ноҳақ эканлигини билишингиз, қонун лойиҳаси билан батафсил танишиб чиқиб, кимнинг фойдаси учун хизмат қилишини тушунасиз. Асосийси чиқарилаётган қонунлар бирдан тасдиқланмасдан халқ муҳокамасига қўйилганлиги ҳам катта гап. Бўлмасам қандай қону чиқаётганини-ю, фойдаси ва зиёнини қонун тасдиқланиб бўлгандан кейин билар эдик. Ҳали имкон бор, лойиҳа тасдиқлангани йўқ, танишиб ўз фикрингизни билдиринг.

Нурбек Ғофуров

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нақд бўлмаган шаклда ҳақ тўлаш рағбатлантирилади

494 15:30 19.01.2022

Истеъмолчилик жамияти ёхуд «шопинг вабоси»

654 19:35 12.11.2021

Жамоат транспортида истеъмолчилик ҳуқуқи бузиляптими?

800 18:30 27.02.2020

Президент ҳамда Бош вазирга бўйсунувчи қўмита тузилди

2214 16:30 18.05.2019
« Орқага