Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Таниқли уламолар иштирокида катта тадбир ўтказилмоқда

2335

Айни лаҳзаларда Ўзбекистон Халқаро Ислом академияси биносида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 30 йиллигига бағишлаб байрам тадбири бошланиш арафасида. Унда юртимиз уламолари ва бошқа диний конфессия вакиллари иштирок этмоқда.

Хусусан, Наманган вилоятидан Умархон домла, таниқли уламо Яҳё қори, Президентнинг дин ишлари бўйича маслаҳатчиси Шоазим Минаваров, Халқаро Ислом академияси ректори Музаффар Камилов, Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, Раҳматилло Термизий ва юртимизга машҳур бошқа кўплаб илм эгалари ҳозир бўлишди.

Тадбирда айрим қатнашчиларга давлат мукофотлари ва бошқа мукофотлар топширилиши назарда тутилган. Тадбир жараёнларини биз билан кузатиб боринг. Тез орада тақдирланганлар ва бошқа воқеалар ҳақида маълумот бериб борамиз.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистонда халқаро зиёрат туризми ҳафталиги ўтказилади

220 09:17 27.05.2022

Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони ташқи ишлар вазири билан қўнғироқлашди

607 14:50 24.05.2022

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

375 09:45 23.05.2022

Ўзбек–қирғиз чегарасида 12 та автомашина иштирокида ЙТҲ рўй берди

929 11:25 22.05.2022

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

600 16:50 21.05.2022

АҚШ расмийлари Ўзбекистонга ташриф буюради

598 11:55 21.05.2022
« Орқага