Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Танкер ҳужуми: Эрон АҚШ ва Исроилга қатъий жавоб беришни ваъда қилди

1537

Расмий Теҳрон АҚШ, Буюк Британия ва Исроилни Ислом Республикасини Уммон соҳилидаги танкерга ҳужум қилганликда айблагандан сўнг Эрон ўз хавфсизлигига таҳдид солса, дарҳол жавоб бериши ҳақида огоҳлантирди.

Теҳрон 29 июл куни кечқурун Mercer Street кимёвий танкерининг икки экипаж аъзоси - Буюк Британия ва Руминия фуқароси ҳалок бўлган ҳужумга алоқадорлигини қатъий рад этган. Вашингтон ва Лондон ўтган якшанба куни ўз шериклари билан биргаликда Японияга қарашли, Либерия байроғи остида сузувчи савдо кемасига қилинган ҳужумга жавоб беришини айтган. Кема Исроилнинг Zodiac Maritime денгизчилик компанияси томонидан бошқарилади. Душанба куни Буюк Британия Эрон элчисини чақириб, унга норозилик нотасини топширди.

"Эрон ўз хавфсизлиги ва миллий манфаатларини ҳимоя қилишдан қайтмайди ва ҳар қандай мумкин бўлган саргузаштларга зудлик билан ва қатъият билан жавоб беради", деган Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Саид Хатибзода.

Шу билан бирга, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги "Буюк Британия ташқи ишлар вазирининг Эронга асоссиз айбловлари АҚШ Давлат котиби томонидан бир хил контекстда такрорлангании ва қарама-қарши, ёлғон ва провокацион айбловларни ўз ичига олганидан афсус билдирди". Лондоннинг таъкидлашича, Теҳрон ҳужумни битта ёки иккита дрон ёрдамида амалга оширган.

Кувайтнинг "Ал-Жарида" газетаси ўтган ҳафта охирида "Исроил армияси Уммон соҳилида танкер ҳужумига жавоб бериш учун Эрон нишонлари рўйхатини тузган", деб даъво қилган. Шу билан бирга, Вашингтон ва Тель-Авив Эронга "муносиб жавоб" бериш масаласида биргаликдаги қадамларни аниқлаш учун интенсив маслаҳатлашувлар ўтказаётгани кўрсатилди. Нашр Уммон қирғоқлари яқинидаги қурбонларга олиб келган кема ҳужуми бефарқ қолмаслигига ва Исроил бунга жавобан зарба бериши мумкинлигини ёзган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ливанда танкер портлади. Қурбонлар бор

517 07:19 15.08.2021
« Орқага