Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Танзанияда номаълум касаллик ўлимларга сабаб бўляпти

1294

Танзанияда номаълум касаллик туфайли 15 киши вафот этди, 50 дан зиёд киши касалхонага ётқизилди, дея хабар бермоқда «Анадолу» агентлиги.  

Касалланиш ҳолати мамлакат ғарбидаги Мбея шаҳрида кузатилди. Беморлар асосан бош айланиши, кўнгилнинг беҳузур бўлиши ва қон аралаш қусишдан шикоят қиляпти. Касалликка айнан нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас. Шифокорларнинг айтишича, беморларнинг аксари эркаклар бўлиб, улар аввал ошқозон яраси ёки жигар касаллиги билан оғригани аниқланди.

Танзания Соғлиқни сақлаш вазири Дорот Гваджима ҳудудга экспертлар юборилганини маълум қилди.

Мбея минтақасида худди шундай ҳолат 2018 йилда ҳам кузатилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Танзанияда Халқаро Қуръон мусобақаси бўлиб ўтди

893 11:05 18.04.2022

Танзанияда илк бор аёл киши президент бўлади

1015 12:35 19.03.2021

Танзания: минг йиллик масжидлар диёри

1887 18:00 12.03.2021

Африкада чигиртка балоси: Танзания шошилинч чоралар кўряпти

1079 17:30 25.02.2021

Танзаниядаги қорилар мусобақасига 60 минг киши йиғилди

1499 17:20 20.05.2019
« Орқага