Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Абдулбосит қори вафот этди

1824

1988 йилнинг 30 ноябрида машҳур қори Абдулбосит Абдуссамад вафот этган эди. 

Қорилар устози, бетакрор овоз ва услуб соҳиби Абдулбосит Муҳаммад Абдуссамад 1927 йил 1 январда Миср жанубидаги Қино вилоятига қарашли Армант туманининг Муроаза қишлоғида дунёга келган. 

Бобоси Абдуссамад ҳам, отаси Муҳаммад Абдуссамад ҳам Қуръон ҳофизи ва тажвид билимдони сифатида танилган эди. Акалари Маҳмуд ва Абдулҳамид ҳам ҳофизи Қуръон бўлишган.

Абдулбосит ўн ёшга тўлганда қишлоқ мактаби устози Шайх Муҳаммад Амир қўл остида Қуръон каримни тўлиқ ёдлаш шарафига муяссар бўлди. Етти қироатни эса қироат олими, устоз Шайх Муҳаммад Салим қўл остида мукаммал ва пухта эгаллашга эришди.

Ўтган асрнинг қирқинчи йилларида ёши ҳали ўн бешга ҳам етмаган Абдулбосит қорининг шуҳрати Миср бўйлаб ёйила бошлади. 1950 йилда Қохира шахрига келди. Бир сафар “Аҳзоб” сурасини қироат қилгандан кейин бутун аудиотория ўн дақиқа давомида қоридан кайта ўқиб беришини илтимос қилиб туриб олди. Кейинчалик бу каби воқелар машхур қори хаётида юзлаб марта содир бўлди.

Шайх Абдулбосит дунё буйлаб жуда кўп сафарга чиқиб, Аллоҳнинг каломини тиловат қилар ва хамма жойда катта хурмат-эҳтиром, олқишлар билан кутиб олинар эди.

Абдулбосит Абдуссамад қандли диабет касалига чалинган, жигарининг фаолияти ҳам рисоладагидек эмасди. Бу икки жиддий ҳасталикка кўп йиллар бардош беришга тўғри келди ва 61 ёшида вафот этди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Назарбоев энди расман раис эмас

23 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

123 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

195 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

371 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

410 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

303 20:05 19.01.2022
« Орқага