1876 йилнинг 31 августида усмонийлар салтанатининг энг кучли ва машҳур ҳукмдорларидан бири Абдулҳамид II султон деб эълон қилинган эди.
Абдулҳамид II ички исёнлар ва ташқи босим анчагина ортган бир пайтда давлатни бошқаришига тўғри келди. У 32 йилу 8 ой давомида усмонийлар салтанати парчаланмаслиги учун қўлидан келганча ҳаракат қилди. Исломий бирдамлик сиёсатини қўллаб, давлатни ҳар томонлама кучайтиришга, йирик ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларни амалга оширишга уринди.
Қизи Ойша Султоннинг эслашича, Абдулҳамид II диндор инсон бўлиб, ҳамманинг намоз ўқишини ва масжидларга боришини истар эди. Айни пайтда илм-фаннинг ривожланишини қўллаб-қувватлади, унинг даврида қизлар учун илк мактаблар очилди.
Абдулҳамид II 1909 йилнинг 27 апрелида тахтдан туширилган.