Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

1227

1971 йилнинг 2 декабрида Бирлашган Араб Амирликлари (БАА)га асос солинган эди.

Қадим замонларда БАА ҳудудида тарихан Месопотамия давлатлари билан алоқадор сомий қабилалар яшаган. Милоддан аввалги I минг йилликнинг охирларида араблар ўрнаша бошлаган. VII асрдан бир қанча амирликлардан иборат бу ҳудуд Араб халифалиги, XIV асрдан эса Ҳўрмуз давлати таркибига кирган. XV-XVI асрларда қисман португал мустамлакачилар ҳокимияти остида бўлган. XVIII асрдан кемаларда савдо-сотиқ қилиш билан шуғулланувчи аҳоли инглизларнинг Ост-Индия компаниясига қарши курашди. Шунинг учун инглизлар бу ерни «қароқчилар соҳили» деб атаган. 1820, 1835, 1839, 1853, 1892 йилларда Ост-Индия компанияси маҳаллий амирликларнинг ҳукмдорлари билан битимлар имзолади, бора-бора бу ҳудуд инглизлар измига ўтиб қолди. ХХ асрнинг 20-йилларида амирликларда инглизларга қарши ҳаракат бошланди. 

Иккинчи жаҳон уруши йилларида бу ҳудуддан Британия ва АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг базаси сифатида фойдаланилди. Уруш тугагач, Британия бу жойдаги таъсирини сақлаб қолишга интилиб, 9 амирликдан иборат (Баҳрайн ва Қатарни ҳам қўшиб) ўзига бўйсунувчи федерация тузмоқчи бўлди. Бироқ миллий озодлик ҳаракатининг тазйиқи остида 1971 йилда бу ердан ўз қўшинларини олиб чиқиб кетишга мажбур бўлди. 1971 йил 2 декабрда 6 амирлик – Абу-Даби, Ажман, Дубай, Умм ул-Қайвайн, Ал-Фужайра, Шаржа суверен федератив давлат – Бирлашган Араб Амирликлари ташкил этилганини эълон қилди.

1972 йил 10 февралда Раъс ул-Хайма амирлиги ҳам федерацияга қўшилди. 

БААда нефт конлари топилгунга қара, 1950-йилларгача иқтисодиётнинг асосий тармоқлари балиқчилик ва марварид қазиб олиш эди. 1962 йилда Абу-Даби нефт экспортини бошлаган биринчи амирлик бўлди. Мамлакат иқтисодиёти 1973 йилда нефт нархи ошиб кетиши билан кескин ўзгарди. Бунинг шарофати билан БАА жадал ривожланиш йўлини босиб ўтди ва 25 йил ичида юксак иқтисодий фаровонликка эришди.

БАА ва Ўзбекистон ўртасида дипломатия муносабатлари 1992 йил октябрида ўрнатилган. 



УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

133 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

366 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

395 21:05 19.01.2022

Динимни ўрганаман: Тилла ва кумуш тақинчоқлардан закот бериш ҳақида

289 20:05 19.01.2022

Индонезия пойтахти чўкиб кетмоқда, қутқаришнинг иложи борми?

1128 19:05 19.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

404 18:30 19.01.2022
« Орқага