Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: эронлик генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳужумида ўлдирилди

938

Эронлик нуфузли генерал, Ислом инқилоби муҳофизлари корпусининг “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси қўмондони Қосим Сулаймоний 2020 йилнинг 3 январида Суриядан Ироқ пойтахти Бағдодга келган пайтда ўлдирилган эди. 

Операцияни АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари амалга оширди: ракета ҳужумида генерал билан бирга яна тўрт киши ҳалок бўлди. Сулаймонийни ўлдиришга Американинг ўша пайтдаги президенти Дональд Трамп шахсан буйруқ бергани маълум бўлди. Операция ҳақида АҚШ Конгресси ҳам, Ироқ ҳукумати ҳам хабардор қилинмаган. Трамп генерал Сулаймонийни ашаддий террорчи деб ҳисоблаган. 

Сулаймоний бошчидик қилган “Ал-Қудс” махсус бўлинмаси Эроннинг хорижий мамлакатлардаги операцияларини амалга ошириш билан шуғулланган. Генерал Сулаймоний Ироқдан америкалик ҳарбийлар олиб чиқилганган кейин у ерда сиёсий вазиятнинг шаклланшида муҳим рол ўйнаган, 2012 йилдан бошлаб Сурияда Башар Асад ҳукуматига, хусусан, стратегик шаҳарлар ва ҳудудларни исёнчилардан қайтариб олишга ёрдам берган. 

Қосим Сулаймонийнинг ўлдирилиши Эрон ва АҚШ ўртасидаги зиддиятнинг янада кучайишига олиб келди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: чеченлар ва ингушлар ўз юртидан қувилди

1425 08:10 23.02.2022

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти қулатилди

1374 12:35 19.02.2022

Тарихда бугун: турк хавфсизлик кучлари Курдистон ишчи партияси етакчисини қўлга олди

916 12:05 15.02.2022

Тарихда бугун: Бағдод шаҳри мўғулларга таслим бўлди

1243 18:50 10.02.2022

Тарихда бугун: Совет армияси Бокуга бостириб кирди

1990 11:45 20.01.2022

Тарихда бугун: Мурод Вильфрид Хофманн вафот этди

1360 09:54 13.01.2022
« Орқага