Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

1151

1922 йилда Фаластинни бошқариш ҳуқуқига эга бўлган инглизлар 1947 йилга келиб, мағлубиятга учраганларини тан олишди. 1917 йилда тузилган Балфур декларациясига кўра, Британия Фаластиндаги яҳудий бўлмаган жамоаларнинг фуқаролик ва диний ҳуқуқларига путур етказилмаслиги қайд этилганди. Бироқ Европадан келган кўчманчи сионистлар томонидан инглизларга қарши уруш эълон қилинди. Хусусан, 1946 йилда Британия штаб-квартирасида жойлашган Қирол Довуд меҳмонхонасининг портлатилиши оқибатида 91 киши ҳалок бўлди. Шу сабаб 1947 йилда Британия ҳукумати Фаластинда юзага келган низоларни БМТга топшириши ва бошқарув ҳуқуқидан воз кечишини эълон қилди. Шу йил 29 ноябрь куни Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси Фаластиннинг бўлиниши учун овоз берди ва 181-резолюция қабул қилинди. Унга кўра, Фаластин яҳудий ва араб давлатига бўлиниши назарда тутилган эди. Кучли норозиликларга қарамай, Бош Ассамблея Фаластин масаласини БМТнинг Фаластинни ёки бошқа бирон бир давлатни бўлиниш бўйича тавсия қилиш ҳуқуқи бор-йўқлигини аниқлаш учун Халқаро Судга юбориш тўғрисидаги резолюцияни қайтариб олди. Шундай қилиб, жиддий норозиликларга қарамасдан, БМТ 181-резолюцияни қабул қилди ва Фаластинни уч қисмга: яҳудийлар, араблар ва халқаро миқёсда бошқариладиган ҳудудга ажратди. 1948 йил 15 майда Британия ҳукуматининг бошқарувдан воз кечиш бўйича қарори амалга ошгач, БМТнинг бўлиниш режаси ҳам кучга кирди.

Фаластинликлар ва умуман арабларнинг фикрича, БМТ мамлакатларни иккига бўлишга ҳаққи йўқ, айниқса, аҳолининг мутлақ кўпчилиги мустамлакачилик тарзидаги бундай бўлинишга қарши чиққанида АҚШ президенти Вудро Вилсон таъкидлаганидек, маҳаллий халқларнинг ўз тақдирини ўзи белгилаш руҳи ўша пайтгача меъёрий идеалга айланган эди. 

Гарчи яҳудийлар Фаластин аҳолисининг учдан бир қисмини (32%) ташкил этса-да, яҳудий жамоаси учун мамлакатнинг 55,5 фоизини ажратиш таклиф қилинган эди. Аслида кўпчиликни ташкил этувчи фаластинликларнинг мазкур резолюцияга қарши чиқишига бу ҳам бир сабаб эди. Натижада бу қарор Фаластиндаги кейинги можаролар илдиз отишига ҳам сабаб бўлди.

Хусусан, 181-резолюциядан кўп ўтмай, Фаластинда араблар ва сионистлар ўртасида уруш бошланди. Бунда яҳудийлар фаластинликлардан фарқли ўлароқ ҳарбий тайёргарликка эга эди. Чунки улар Иккинчи Жаҳон урушида Буюк Британия қўшини сафида жанг қилиб, тажриба орттиришганди. Ҳарбий тайёргарликка эга сионистлар гуруҳи яҳудийлар давлатини ташкил этиш учун фаластинликларни ўз шаҳар ва қишлоқларидан ҳайдаб чиқаришга уринади ва натижада катта фалокатлар юзага келди. Тарихчиларнинг қайд этишича, 1947 йил декабр ойидан 1948 йил май ойининг ўрталаригача бўлган даврда қуролли сионистлар томонидан 220 қишлоқдаги 440 мингга яқин фаластинлик қувиб чиқарилган.

Яҳудийлардан фарқли равишда фаластинликлар Исроил ҳудудига ўтмаган ва уларда бу давлатни йўқ йилиш нияти бўлмаган. Аксинча, улар ўз уйидан ҳайдаб чиқарилаётган фаластинликларга нисбатан бўлаётган қирғинга қарши курашишган.

Шунингдек, 1948 йил араб давлатлари билан уруш бошланишидан олдин энг даҳшатли қирғинлар аллақачон Исроил томонидан содир этилган эди. Жумладан:

1947 йил 31 декабрь – Балдат ал-Шайх қирғини (70 нафарга яқин фаластинлик ҳалок бўлган);

1948 йил 14 февраль – Саъса қирғини ( 16 та уй портлатилиб, 60 киши ҳалок бўлган);

1948 йил 9 апрель – Дейр-Ясин қирғини (110 нафарга яқин фаластинлик ўлдирилган).

БМТнинг 181-резолюциясидан икки йил ўтиб, 1949 йилда камида 750 минг фаластинлик ўз ватанини мажбуран тарк этган эди. Таъкидланишича, ушбу даврда сионистлар томонидан 223 га яқин ваҳшийлик, жумладан, уйларни портлатиш, талон-торож қилиш, хусусий мулк ва қишлоқларни вайрон қилиш билан боғлиқ қирғинлар содир этилган.

Исроилнинг фаластинликларни ўз ҳудудидан ҳайдаб чиқаришга қаратилган ҳаракатларининг давом этиши туфайли ушбу сиёсат ўзгаришсиз қолмоқда.

Манба

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Мурод Вильфрид Хофманн вафот этди

957 09:54 13.01.2022

Тарихда бугун: Теҳронда Украина самолёти уриб туширилди

402 10:05 08.01.2022

Тарихда бугун: эронлик генерал Қосим Сулаймоний АҚШ ҳужумида ўлдирилди

612 09:35 03.01.2022

Тарихда бугун: Исроил Ғазода қирғин бошлади

787 14:05 27.12.2021

Тарихда бугун: Кипрда турклар қирғин қилинди

1615 10:59 21.12.2021

Тарихда бугун: Фаластинда Биринчи интифада бошланди

589 16:00 09.12.2021
« Орқага