Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

2536

Французлар 1830 йилнинг 26 ноябрида Жазоир шимолидаги Блида шаҳрида тинч аҳолига қарши мисли кўрилмаган қирғин уюштирган эди. 

Улар ҳеч кимни – на қарияларни, на аёлларни ва ҳатто чақалоқларни ҳам аямади. Ушбу қирғинни уюштирган француз офицери Тролер бу қонли ишда ўта шафқатсизлигини намойиш этди ва шаҳарни бир неча соат ичида қабристонга айлантирди. “Ўлик” шаҳарнинг кўчалари жасадларга тўлиб тошган эди ва ўша пайтда қанча одам ўлганлигини ҳеч ким санай олмасди.

Ушбу қирғин жазоирликларнинг мустамлакачи французларга қарши амалга оширган ҳужумларига жавоб эди. 

Жазоирни 1830 йилда мустамлакага айлантира бошлаган французлар бу мамлакатдан 1962 йилдагина чиқиб кетди. Бу вақт давомида мустамлакачилар шафқатсизлик билан жуда кўп қирғинларни амалга оширди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Афғонистондаги иқтисодий муаммоларнинг сабабини айтди

132 10:05 20.01.2022

Назарбоев энди расман раис эмас

146 09:52 20.01.2022

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

179 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

225 08:25 20.01.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: рибавий маҳсулотларда икки томондан қабз қилиш

375 22:05 19.01.2022

Вулқонлар отилиши иқлимга қандай таъсир қилади?

416 21:05 19.01.2022
« Орқага