Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Ҳиндистонда “Бобур” масжиди бузиб ташланди

1736

1992 йилнинг 6 декабрида Ҳиндистоннинг Айодхья шаҳрида минглаб мутаассиб ҳинд қадимий “Бобур” масжидини бузиб ташлади. 

Ваҳоланки, Ҳиндистон Олий суди мазкур тарихий обида муҳофаза этилиши кераклиги ҳақида қарор чиқарганди. Масжиднинг бузилиши мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида тўқнашувларга ҳамда 2 мингдан ортиқ кишининг ўлимига сабаб бўлди, қурбонларнинг аксари мусулмонлар эди.

“Бобур” масжиди 1527 йилда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг фармонига биноан барпо этилган ва Уттар-Прадеш штатидаги энг йирик масжидлардан бири бўлган.

Ҳиндларнинг иддаосига кўра, “Рамаяна” достони қаҳрамони Рам туғилган сарой-ибодатхона айнан “Бобур” масжиди қурилган жойда бўлган. Рамни тарихий шахс деб ўйловчиларнинг фикрича, мусулмонлар бу саройни бузиб, ўрнида масжид қурган.

Ҳиндистон Олий суди анча вақт мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасида талаш бўлган “Бобур” масжидининг ери бўйича ишни кўриб чиқиб, 2019 йилнинг ноябрида ҳиндларнинг фойдасига ҳукм чиқарди, мусулмонларга эса бошқа жойдан ер ажратилишига қарор қилди.

2020 йилнинг июлида “Бобур” масжидининг ўрнида ҳинд ибодатхонасини қуришга киришилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: битта мажлисда талоқнинг такрорланиши

355 22:05 24.01.2022

Қатағон қурбонлари: Носирбек тўқсабо Абдураҳимов

669 21:05 24.01.2022

Динимни ўрганаман: қазо рўза узлуксиз тутиладими ёки бўлиб-бўлибми?

447 20:10 24.01.2022

Исломий «Youtube» каналлар дайжести

235 19:30 24.01.2022

Ўзбекистоннинг яшаш учун қиммат давлатлар қаторидаги ўрни маълум бўлди

947 19:00 24.01.2022

Омикрон инсон танасига қандай кириши маълум қилинди

1048 18:30 24.01.2022
« Орқага