Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Исроил Ғазода қирғин бошлади

1153

2008 йилнинг 27 декабрида Исроил армияси Ғазо секторида “Қуйма қўрғошин” деб номланган операция бошлаган эди. Исроилнинг ҳужумлари 2009 йилнинг 18 январидагина тўхтади. 

Исроил операциянинг мақсади ХАМАСнинг ҳарбий инфратузилмасини йўқ қилиш бўлганини айтса-да, ҳужумларда кўп сонли оддий фаластинликлар, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. 

АҚШда чоп этиладиган The Washington Post газетаси Исроил ҳукумати “Қуйма қўрғошин” операцияси орқали 2009 йилнинг 10 февралига режалаштирилган сайловда исроилликларнинг қўлловини олмоқчи бўлганини ёзган эди. Хусусан, мақолада Ғазодаги операция Исроил Мудофаа вазири Эхуд Барак, бош вазир Эхуд Ольмерт ва Ташқи ишлар вазири Ципи Ливни учун фойдали эканлигига эътибор қаратилган. Мақолада таъкидалинишича, Ципи Ливни ва Эхуд Барак фаластинликлар билан музокараларда муваффақиятсизликка учраган ва исроилликларнинг мойиллигини қозониш учун ҳарбий операция ўтказишга қарор қилган. 

2009 йилнинг 2 январида Исроилнинг «Маарив» газетаси ўтказган сўровда қатнашганларнинг 93,1 фоизи “Қуйма қўрғошин” операциясини қўллаб-қувватлашини билдирган. Яъни ҳукуматнинг мақсадидан қандай бўлганидан қатъи назар, ушбу операция унга исроилликларнинг назарида обрў олиб келган. 

Бироқ бу операция фаластинликларга жуда қимматга тушди: 1314 киши ҳалок бўлди, улардан 412 нафар болалар ва 110 нафари аёллар эди. Яраланганлар сони 1000 нафардан 5450 нафаргача бўлгани тахмин қилинади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: чеченлар ва ингушлар ўз юртидан қувилди

1415 08:10 23.02.2022

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти қулатилди

1371 12:35 19.02.2022

Тарихда бугун: турк хавфсизлик кучлари Курдистон ишчи партияси етакчисини қўлга олди

915 12:05 15.02.2022

Тарихда бугун: Бағдод шаҳри мўғулларга таслим бўлди

1229 18:50 10.02.2022

Тарихда бугун: Совет армияси Бокуга бостириб кирди

1979 11:45 20.01.2022

Тарихда бугун: Мурод Вильфрид Хофманн вафот этди

1354 09:54 13.01.2022
« Орқага