Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Жалолиддин Румий таваллуд топди

742

1207 йил 30 сентябрда бугунги Афғонистон ҳудудидаги Балх шаҳрида шоир ва мутафаккир Мавлоно Жалолиддин Румий туғилган эди. Унинг отаси шаҳар пешволаридан, «Олимлар султони» унвонини олган Ҳусайн Хатиби ўғли Баҳоуддин Валад, онаси Балх амирининг қизи Мўмина хотундир.

Жалолиддин 12 ёшида унинг ота-онаси ҳам мўғул босқини хатаридан қочиш, ҳам ҳаж фаризасини адо этиш ниятида Балхни тарк этади. 1230 йилдан бу оила Кўнияда қўним топади. Ёш Жалолиддин Шом, Ҳалаб, Дамашқ, Қайсария ва бошқа йирик илм марказларида 7 йил таълим олади, ўз даврининг этук донишманди бўлиб этишади. Таниқли румийшунос Зарринкуб таъбири билан айтганда, «Мавлононинг 68 йиллик ажойиб умри бошдан оёқ бир шеър, гўзал, бетакрор, туғёнли ашъор жараёни, садоси ва бонги билан йўғрилиб ўтди».

Мавлоно Румий ўзидан кейинги авлодларга 5 муҳим ва қимматбаҳо асар қолдирди:

1. «Девони кабир», «Девони шамси табризий», «Девони шамсул ҳақойиқ» деган номлар билан машҳур девон. Ғазал ва рубоийлардан иборат.

2. «Маснавийи маънавий» – 25700 байтдан иборат тасаввуфий-ишқий асар. 

3. «Фийҳи ма фийҳи» («Ичингдаги ичингдадир») – Мавлононинг суҳбатларидан иборат фалсафий китоб. 

4. «Мавоизи мажолиси сабъа» – бу асар Румийнинг ўгит ва панд-насиҳатларидан иборат.

5. «Мактубот» – Мавлононинг турли даврларда замондошларига ёзган мактубларидан ташкил топган тўплам.

Жалолиддин Румий ижоди юксак бадиияти билангина эмас, балки мантиқ кучи, фалсафий фикрларга бойлиги билан ҳам катта таъсир қувватига эга.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

339 10:12 08.12.2021

Помпейнинг охирги куни ёхуд нега Неаполь омон қолган?

1018 11:22 07.12.2021

Носирхон тўра – қўрбошиларга бош бўлган зот

1600 14:15 29.11.2021

Мўғулларнинг исломни қабул қилиши

1892 12:45 25.11.2021

Туя етаклаган Ҳазрати Умар

2407 21:05 23.11.2021

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон: «Шавкат Мирзиёев ўртадаги «девор»ларни бузди...»

5334 20:20 11.11.2021
« Орқага