1963 йилнинг 21 декабрида Кипрда “Қонли Рождество” рўй берган – турклар қирғин қилинган эди.
ЭOKA (“Кипр жангчилари миллий ташкилоти”) деб аталувчи террорчи ташкилот уюштирган ҳодисада 364 киши ҳалок бўлган, 103 та турк қишлоғи вайронага айланган эди.
Бу воқеалар оролнинг турк ва грек аҳолиси ўртасидаги тўқнашувларнинг бошланиши бўлди.
Аввалроқ, 1960 йилнинг 16 августида Кипр Республикаси ташкил этилганди. Конституцияга кўра турклар ва греклар тенг сиёсий ҳуқуқ ва мақомга эга бўлишига қарамай, греклар туркларга босим ўтказди, уларнинг давлат муассасаларига ишга жойлашишига тўсқинлик қилди.
Охир-оқибат греклар Кипрнинг Греция билан бирлашиши ташаббуси билан чиқди. Бироқ туркларни бу йўлдаги тўсиқ сифатида қабул қилишди, қолаверса, турклар оролнинг Грецияга қўшилишига қарши эди.
1963 йил 21 декабрга ўтар кечаси оролдаги туркларни йўқ қилишга қаратилган “Акритас” номли режани амалга оширишга киришилди.
30 декабрь куни сулҳ тузилган бўлса-да, вақти-вақти билан кичик тўқнашувлар бир неча йил давом этди.