Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: “Курск” атом сув ости кемаси ҳалокатга учради

2008

2000 йилнинг 12 августида Россияга қарашли “Курск” атом сув ости кемаси Баренц денгизида ҳалокатга учраган эди. 

1994 йилда сувга туширилган “Курск” кемаси Россия шимолий флотининг таркибида эди. Ўқув машғулоти пайтида кемада портлаш содир бўлгани, бортдаги 118 кишининг аксари бир неча дақиқа ичида ҳалок бўлгани айтилади. 

Британия ва Норвегия флотлари таклиф этган ёрдамни Россия аввалига қабул қилмади. 21 август куни норвегиялик ва россиялик қутқарувчилар кеманинг тўққизинчи бўлмасида 24 кишининг жасадини топишди: улар портлашдан кейин бир неча кун тирик бўлган. Капитан-лейтенант Дмитрий Колесников портлашдан кейин ёзув қолдирган. Шунинг учун ҳам Россия ҳукумати қутқарув ишларини ўз вақтида бошламаганликда танқид қилинган. 

Россия президенти Владимир Путин ҳалокат юз берган пайтда Сочида дам олаётган эди. У таътилдан 17 августдагина қайтди. Путин америкалик тележурналист Ларри Кингнинг “Курск” кемасига нима бўлгани ҳақидаги саволига шунчаки “Чўкиб кетди” деб жавоб берган ва енгил кулимсираб қўйган эди. 

Қозоғистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кўпайиши тўхтади 

Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Белоруссияни тарк этди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

622 19:40 15.08.2022

Россия ФНБси турк лираси, юан, рупий билан тўлдирилади(ми?)

246 15:30 15.08.2022

Россияда ўзбекистонлик кишини уриб юборган ҳайдовчи қочиб кетди

248 13:57 15.08.2022

Россия Мудофаа вазирлиги Харковдаги бир қишлоқда назорат ўрнатганини эълон қилди

285 13:30 15.08.2022

Россия Украинада ҳарбий ҳаракатларини кенгайтирди

1071 18:19 14.08.2022

Уруш сабаб Украинада 100 га яқин кутубхона вайрон бўлди

234 18:15 13.08.2022
« Орқага