Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Масжидул ҳаромга бостириб кирилди

2877

1979 йил 20 ноябрь куни Саудия Арабистони миллий гвардиясининг собиқ ходими Жуҳайман Утайбий бошчилигида беш юз чоғли гуруҳ Масжидул ҳаромни босиб олган эди.

Ўша куни ҳижрий тақвимга кўра Муҳаррам ойининг 1-куни эди. Имом Муҳаммад ал-Субайил бомдод намозини бошламоқчи бўлганида босқинчилар кийимлари тагига ва масжиднинг турли жойларига аввалдан яширилган қуролларини чиқариб, масжиднинг барча эшикларини бекитиб қўйди ва назоратни тўлиқ ўз қўлига олди. Уларга қаршилик кўрсатмоқчи бўлган икки полициячини эса отиб ташлашди. Бу пайт Масжидул ҳаромда эллик минг атрофида киши бор эди.

Кейинроқ гаровдагиларнинг катта қисми қўйиб юборилди. Босқинчиларнинг баъзи сиёсий талаблари бор эди: улар Саудия ҳукуматининг Ғарб давлатлари билан алоқаларига ва мамлакат нефтининг Америкага сотилишига қарши чиқди, подшоҳ оиласининг ҳашаматга ўчлигини қоралади. Бундан ташқари, улар Жуҳайман Утайбийнинг қариндоши Муҳаммад Каҳтонийни Маҳдий деб эълон қилишди. 

Саудия Арабистони кучлари икки ҳафта давомида бир неча бор уриниб, Масжидул ҳаром назоратини қайтариб ололмади. Шундан сўнг ҳукумат Франциядан ёрдам сўрашга мажбур бўлди. 4 декабрь куни Франция махсус кучларининг ёрдами билан Масжидул ҳаром озод этилди.

Расмий маълумотларга кўра, ҳодисада жами 255 киши ўлган, 560 киши яраланган. Олтмиш саккиз нафар террорчи, жумладан, Жуҳайман Утайбий тириклайин қўлга олинди. Орадан кўп ўтмай улар осиб ўлдирилган.

Жуҳайман Утайбий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Саудия Арабистони: чекловлар қайтадан жорий этилди

987 15:35 30.12.2021

Масжидул ҳаромга кўзи ожизлар учун электрон Қуръон олиб келинди

276 09:33 28.12.2021

Масжидул ҳаромдаги ногиронлар аравачалари янгиланди

304 09:18 17.12.2021

Масжидул ҳаромдаги роботлар зиёратчиларга ёрдам беряпти

530 17:43 15.11.2021

Масжидул ҳаромда дезинфекция ишлари тўхтамаяпти

566 13:05 13.11.2021
« Орқага