Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Мьянмада мусулмон роҳинжалар қирғини бошланди

1259

2017 йилнинг 25 августида Мьянманинг Аракан (Ракхайн) штатида ислом динига эътиқод қилувчи элат – роҳинжаларни қирғин қилиш бошланган эди.

Мьянма хавфсизлик кучлари катта ёшлиларни болаларнинг кўз ўнгида ўлдирди, одамларни тириклайин ёқди, аёлларни зўрлади, уйлар ва машиналарга ўт қўйди. Оқибатда юз минглаб роҳинжа қўшни Бангладешга қочиб ўтди.

Роҳинжалар Мьянмада мунтазам камситиб келинган бўлса-да, 2017 йилнинг августидаги ҳодисалар ўта даҳшатли эканлиги билан ажралиб туради. Мьянма ҳукумати ваҳшийликларни тан олмаган ва полиция постларига ҳужум уюштирган қуролли роҳинжаларга қарши операция ўтказилганини иддао қилган. 

Роҳинжалар Бангладешдаги қочқинлар лагерларида қийин шароитларида кун кечиришига тўғри келмоқда. 

БМТ мьянмалик ҳарбийларнинг ҳаракатларини “этник тозалашнинг типик намунаси” дея атаган. Бир қатор халқаро ташкилотлар эса роҳинжаларнинг оммавий равишда ва шафқатсизларча ўлдирилишини геноцид ва инсониятга қарши жиноят деб баҳолаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

813 10:04 02.12.2021

Тарихда бугун: Абдулбосит қори вафот этди

1494 09:01 30.11.2021

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

997 21:05 29.11.2021

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти ташкил топгани эълон қилинди

761 09:05 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1292 10:05 26.11.2021

Тарихда бугун: Туркияда шляпа ҳақидаги қонун ва ўлимга маҳкум қилинганлар

1659 09:07 25.11.2021
« Орқага