Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қайтариб олди

3046

Ҳазрат Умар замонидан бери мусулмонларнинг қўлида бўлган Қуддус 1099 йилда салибчиларнинг қўлига ўтган ва бу бутун ислом дунёсида маҳзунликка сабаб бўлган эди.

Ниҳоят, 1187 йилнинг июлида юз берган Хиттин жангида Салоҳиддин Айюбий бошчилигидаги қўшин салибчиларни мағлубиятга учратди ва Қуддус томон йўл олди. Йўлда бир қатор шаҳарларни фатҳ этган мусулмонлар қўшини 20 сентябрь куни Қуддус қамалини бошлади ва 2 октябрда шаҳарга кириб борди.

Салоҳиддин Айюбий 88 йил олдин салибчилар мусулмонларнинг қонини дарё қилиб оқизгани каби Қуддуси шариф кўчаларини қонга тўлдиришни истамади. Бунинг ўрнига музаффар мусулмон аскарлари шаҳарни босиб кетган нажас ва нопокликлардан тозалашга тушишди. Айюбий қасосни ман қилди, шунинг билан бирга юз мингдан ошиқ насронийларнинг умри сақлаб қолинди. 

Улуғ султон Салоҳиддин Айюбий милодий 1171-1193 йилларда Миср, Шом, умуман, ғарбда Тунис ерларигача, шарқда Фирот дарёсигача, шимолда Мўсул ва Ҳалабдан то жанубдаги Ямангача бўлган ерларда адолатли ҳукмронлик қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Ҳиндистонда “Бобур” масжиди бузиб ташланди

1347 08:05 06.12.2021

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

1000 10:04 02.12.2021

Тарихда бугун: Абдулбосит қори вафот этди

1617 09:01 30.11.2021

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

1033 21:05 29.11.2021

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти ташкил топгани эълон қилинди

774 09:05 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1436 10:05 26.11.2021
« Орқага