Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Тоғли Қорабоғда яна уруш бошланди

1650

2020 йилнинг 27 сентябрида Озарбайжон ва Арманистон ўртасида Тоғли Қорабоғ учун яна уруш бошланди. Қуролли тўқнашувлар 10 ноябрь куни Россиянинг воситачилигида тўхтади.

Озарбайжон ушбу урушда Тоғли Қорабоғнинг катта қисмини қайтариб олишга муваффақ бўлди. Бокуни Туркия сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаб турди. Айниқса, Туркияда ишлаб чиқарилган учувчисиз учиш аппаратлари жанглар пайтида муҳим рол ўйнади. Тоғли Қорабоғда Арманистоннинг мағлубиятга учраши мамлакатда сиёсий инқирозга сабаб бўлди.

Озарбайжон ва Арманистон 1918-1920 йилларда ҳам Қорабоғ учун уруш олиб борган, бу урушда усмонийлардан ёрдам олган озариларнинг қўли устун келган эди. 1920 йилнинг бошида Париж тинчлик конференциясида Тоғли Қорабоғ Озарбайжон ҳудуди деб тан олинди. Минтақада совет ҳукумати ўрнатилгач, ҳудуд Озарбайжон ССР таркибига киритилиб, у ерда мухтор вилоят ташкил этилди.

Совет Иттифоқи парчаланиши арафасида – 1980-йилларнинг охирида Тоғли Қорабоғдаги арманлар Озарбайжондан ажралиб чиқиш пайига тушиб қолди. Уларнинг ниятини Арманистон қўллаб-қувватлади, оқибатда можаро икки давлат ўртасидаги урушга айланиб кетди. Бу урушнинг энг даҳшатли ҳодисаси 1992 йилнинг февралида Хўжалида юз берди: арман қуролли гуруҳлари юзлаб озарини – аёллару болаларни ҳам – шафқатсизларча қириб ташлади. Томонлар 1994 йилнинг 5 майида Бишкекда келишув имзолангандан кейингина ўт очиш тўхтатилди. Бу вақтгача Тоғли Қорабоғда арманлар мустақиллик эълон қилиб бўлган эди, кейинчалик улар ҳудуднинг номини Арцах деб ўзгартирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Ҳиндистонда “Бобур” масжиди бузиб ташланди

1347 08:05 06.12.2021

Тарихда бугун: Бирлашган Араб Амирликларига асос солинди

1000 10:04 02.12.2021

Тарихда бугун: Абдулбосит қори вафот этди

1617 09:01 30.11.2021

Тарихда бугун: Фаластиннинг бўлинишига сабаб бўлган резолюция қабул қилинган

1033 21:05 29.11.2021

Тарихда бугун: Туркистон мухторияти ташкил топгани эълон қилинди

774 09:05 27.11.2021

Тарихда бугун: французлар Жазоирда ваҳшиёна қирғин ўтказди

1436 10:05 26.11.2021
« Орқага