Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: турк хавфсизлик кучлари Курдистон ишчи партияси етакчисини қўлга олди

969

Террорчи ташкилот ҳисобланувчи Курдистон ишчи партияси етакчиси Абдуллоҳ Ўжалан 1999 йилнинг 15 февралида Кения пойтахти Найроби аэропортида қўлга олинди ва Туркияга олиб келинди. 

Ўша куни Ўжалан Грециянинг ёрдами билан Нидерландияга қочиб кетаётган эди. У бундан аввал ҳам давлатма-давлат қочиб юришига тўғри келган. Жумладан, 1998 йилнинг октябрида Москвага келган ва уни аэропортда Владимир Жириновский кутиб олган эди.   

Курдистон ишчи партияси етакчиси ўттиз минг кишининг ўлимида айбланди. 1999 йилнинг 29 июнида Абдуллоҳ Ўжалан ватанга хиёнатда айбдор деб топилди ва ўлим жазосига маҳкум этилди. Бироқ бу кейинроқ бир умрга озодликдан маҳрум этиш жазосига алмаштирилди. 

Курдлар учун социалистик давлат барпо этишни истаган ва айни пайт 73 ёшда бўлган Абдуллоҳ Ўжалан Мармар денгизда жойлашган Имрали оролидаги махсус қамоқхонада сақланмоқда. 

Абдуллоҳ Ўжалан Курдистон ишчи партиясига 1978 йилдан 1999 йилда қўлга тушгунига қадар бошчилик қилган. Бу даврда унинг буйруғи билан минглаб теракт амалга оширилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

474 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

787 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

188 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

275 21:00 01.07.2022

Хотира

299 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

251 20:00 01.07.2022
« Орқага