Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Туркияда шляпа ҳақидаги қонун ва ўлимга маҳкум қилинганлар

1676

Туркия Республикасининг асосчиси Мустафо Камол Отатуркнинг ташаббуси билан 1925 йилнинг 25 ноябрида мамлакат парламентида “Шлапа кийиш ҳақида” қонун қабул қилинган эди. Унда парламент аъзолари ва давлат идоралари ходимларининг мажбурий тарзда шляпа кийиши белгилаб қўйилди, шляпа кийишга қаршилик кўрсатиш эса ман этилди. 

Отатурк ўша йилнинг 24 августида Кастамони вилоятига борганида халққа шляпа кийган ҳолда кўриниш берганди. Ўзининг изоҳ беришича, бошқа вилоятларда одатда уни ҳарбий формада ёки фескада кўришган, кастамонуликлар билан биринчи марта учрашаётгани учун шляпа кийишга қарор қилган. Эртаси куни Отатурк вилоят марказидан Инеболу туманига борди у ерда “Шляпа нутқи”ни сўзлаб, оддий халқ орасида “маданий сарпўш” деб аталувчи шляпани тарғиб қилди: 

“Редингтон, смокинг сингари мана шляпангиз! Буни жоиз эмас деганлар бор. Уларга айтаманки, жуда ғофилсизлар ва жуда жоҳилсизлар, улардан сўрайман: юнонларнинг сарпўши бўлган фескани кийиш жоизу, шляпа нега жоиз эмас? Уларга, бутун миллатга эслатмоқчиман: Византия поплари ва яҳудий руҳонийларининг махсус кисваси бўлмиш жуббани қачон, нега ва қандай кийдингиз?..”

Шляпа ҳақидаги қонунга қарши чиқиб исён кўтарганлар аяб ўтирилмади ва ўнлаб киши ўлимга маҳкум этилди. Хусусан, Сивасда уламолардан Меҳмет Нажоти Афанди ва Абдураҳмон Афандига ҳам шундай жазо берилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

91 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

224 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

308 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

185 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

719 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

420 08:08 08.12.2021
« Орқага