Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тарихда бугун: Умар Мухтор қатл этилди

2148

Ливия халқининг қаҳрамони, озодлик курашчиси, «саҳро арслони» номини олган Умар Мухтор 1931 йилнинг 16 сентябрида осиб ўлдирилган эди.

Умар Мухтор Ливиянинг Тобрук шаҳри яқинидаги Жазнур қишлоғида, 1858 йилнинг 20 августида туғилган эди. У аввалига Чадда француз босқинчиларига қарши, кейин эса ўз юртида италиялик босқинчиларга қарши кураш олиб борди. Маълумотларга қараганда, Умар Мухтор 1928 йилда санисийлар тариқатининг етакчисига айланган. 

Босқинчиларга қарши шиддатли кураш олиб борган Умар Мухтор 1931 йилнинг 11 сентябрида яраланди ва асир тушди. Уни суд қилишади. Судя ва Умар Мухтор ўртасида қуйидаги суҳбат кечади:

– Италия давлатига қарши жанг қилдингизми? 
– Ҳа. 
– Одамларни Италияга қарши жанг қилишга ундадингизми? 
– Ҳа. 
– Қилган ишингизнинг жазоси нималигини биласизми? 
– Ҳа. 
– Айтаётган гапларингизга иқрормисиз? 
– Ҳа. 
– Италияга қарши неча йилдан бери жанг қиласиз? 
– 20 йилдан бери. 
– Қилган ишингизга афсусдамисиз? 
– Йўқ. 
– Қатл этилишингизни биласизми? 
– Ҳа. 
– Ҳаётингиз шундай якун топаётганидан афсусдаман. 
– Аксинча, бу ҳаётимни якунлашимнинг энг афзал йўлидир.

Умар Мухтор 16 сентябрь куни Солух шаҳри яқинида осиб ўлдирилди. Манбаларда қайд этилишича, жасур курашчи ўлимидан олдин “Бақара” сурасининг 156-оятини («Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, Унга қайтувчимиз») айтган эди. 

Умар Мухтор роҳимаҳуллоҳнинг қуйидаги машҳур гаплари бор:

  1. Биз таслим бўлмаймиз. Ё ғалаба қозонамиз ёки ўламиз!
  2. Ким инсонларга макр қилса, улар уни хиёнат билан мукофотлашади.
  3. Иззатли бўл! Иш қанчалик оғир бўлмасин эгилма! Иккинчи бор бошингни кўтариш имконияти бўлмаслиги мумкин.
  4. Муваффақият тарихидаги энг баланд довон бу иккиланишдир.
  5. Белингни синдира олмайдиган зарба сени кучли қилади.
  6. Ёлғиз ўзинг ғолиб бўлган жанг ғалабасини сен қилич остида қийналиб турганингда сени ташлаб кетганлар билан нишонлама!
  7. Ҳақ соҳибини гарчи ўлим стули қулатса-да, у олийдир!
  8. Улар бизнинг маънавиятимизга ёриб киришсагина мағлуб қила олишади.
УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Анқара Туркиянинг пойтахтига айланди

592 14:41 13.10.2021

Тарихда бугун: маърифатпарвар адиб Абдулла Қодирий отилди

794 08:05 04.10.2021

Тарихда бугун: Салоҳиддин Айюбий Қуддусни қайтариб олди

2530 12:05 02.10.2021

Тарихда бугун: Тоғли Қорабоғда яна уруш бошланди

1450 16:05 27.09.2021

Тарихда бугун: Ислом ҳамкорлик ташкилотига асос солинди

377 19:25 25.09.2021

Тарихда бугун: Исмоилбек Гаспринский вафот этди

1071 13:30 24.09.2021
« Орқага