Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тарихдан кичик маълумот

1100

1941 йилнинг охирларида совет разведкаси Буюк Британия уран ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича иш олиб бораётгани хусусида бош ставкага хабар қилади. Бу вақтга келиб, Америка атом яратиш  борасида  анча  илгарилаб  кетгани Иосиф Сталинга маълум эди. Разведка маълумотларида, айниқса, чор Русияси давридаги ҳисоботларда ҳам Шинжон вилояти шимолида ер ости бойликлари мўл экани айтилади. Шуларни инобатга олиб Сиёсий Бюро ўша жойларга совет геологларини юборади. 

Мутахассислар фикрига кўра, радиактив қазилмалар, хусусан, уран моддаси Қозоғистон ва Ўзбекистонда кўплаб мавжуд бўлса-да, аммо Шинжондаги уран конлари ернинг юзасида экани билан ишни енгиллаштирарди. Аслида, бу изланишларни советлар урушдан олдинроқ бошлаган эди. Хусусан, Қошғарда Хўжаниёз қўзғолонини бостириб, Шэн Шицай ҳукмронлигини ўрнатган советлар унга етти миллион олтин рублга тенг имтиёзли қарз беради. Бу қарзни ёпиш мақсадида бу ўлкадан СССР мудофаа саноати учун вагонлаб хомашё ташиб кетилган. Маълумотларга кўра, 1938 йилда ўлкадан қазиб олинган умумий металлнинг 24 фоизи, вольфрам ва сурманинг 51 фоизи, қалайининг 8 фоизи СССРга жўнатилган. Бироқ уруш арафасида турган мамлакат учун бу камлик қилар эди. Бу борада В.Г. Обухов “Олти империянинг олишуви” китобида шундай дейди: “Шу боис 1940 йилнинг 26 октябрида СССР халқ комиссарлари Совети ва ВКП(б) Марказий Комитети ҳозирда эълон  қилинган, бироқ узоқ йиллар  мобайнида “И.В.Сталиннинг папкаси”да “ўта махфий” тамғаси остида сақланган “Шинжонда қалай конларини излаб топиш ва қазиб олиш ҳақида”ги қарорини қабул қилади. Китоб муаллифи Россия Фанлар академиясининг академиги Борис Соколовнинг қуйидаги фикрларини келтиради: “1941 йили Ватан урушига бир неча ой қолганда мени геологик суратлар тушириш, рангли металлар ва нефть конларини қидириш учун Хитойга таклиф қилишди... Изланишларимиз Шинжон вилоятида ўтказилди”.

– 1943 йил баҳорда эса – дея давом этади В.Г. Обухов, – СССР НКВДси полковниги Наум Эйтингон Шинжонга бир гуруҳ геологларнинг навбатдаги сафарини уюштиради. Бу одам Иосиф Сталиннинг ишончли кишиси, энг даҳшатли қотилликларда, жумладан, Лев Троцкийнинг ўлдирилишида ташаббускор бўлган. Эйтингон ўша сафарида Сталинга Жанубий Тарбағатой тизма тоғларидаги уран қазилмаси хазиналари ҳақида маълумот олиб келади. Бундан ташқари, Или ва Олтой ҳудудларида титан, вольфрам, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлар мавжудлиги маълум бўлади.” 

Кейинчалик бу конларнинг кўпи советлар то монидан очилиб, ташиб кетилади. Хусусан, советлар тан олинмаган Шарқий Туркистон Республикаси билан Чан Кайши ўртасида тинчлик “битими”ни туздиришга эришгандан сўнг ўлка бойликларини очиқдан-очиқ ташиб кета бошлади. Жумладан, 1946 йил июнь ойида Ўрта Осиёдаги Совет-Хитой чегара қисмларига Шинжон савдогарларини СССРга эмин-эркин ўтказиб юбориш ҳақида кўрсатма берилади. Бундан ташқари, икки ўртада  тузилган  “битим” тазйиқи  остида Шарқий Туркистон Вақтли ҳукумати Хитой-Совет чегарасидаги барча божхоналар фаолиятини тўхтатади. В.Г.Обухов америкалик тадқиқотчи Ли Чангга асосланиб, Совет Иттифоқи 1945 йилда 150 тонна, 1946 йилда 450 тонна, 1947 йилда 1000 тонна вольфрамни  олиб кетганини ёзади. Бу конларда 20000 нафар одам ишлаган. Уларнинг 1000 нафардан кўпи совет мутахассиси, 3000 нафари кончи ва 4120 нафари қўриқчи бўлган.

 

(давоми бор)
Ёқубжон Хўжамбердиевнинг “Соғуний” китобидан олинди

ЭСЛАТМА: Сиз бу ва яна турли қизиқарли китобларни Азон китоблари нашриётининг телеграм каналидан топишингиз ва харид қилишингиз мумкин.
 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шавкат Мирзиёев Эрдоған билан қўнғироқлашди

264 21:58 15.08.2022

Манингким ғамларим...

212 21:30 15.08.2022

Саҳобалар инсонларнинг энг олийҳимматлисидир

169 20:00 15.08.2022

Латвиялик руслар Россия тажовуз қилса Латвияни ҳимоя қилади(ми?)

446 19:40 15.08.2022

Туркия қурол ва энергия ресурслари соҳасида кучаймоқда – Эрдоған

366 19:25 15.08.2022

Исаак Ньютон: «Атеизм инсоният учун шунчалик беъмани ва жирканчки...»

491 19:10 15.08.2022
« Орқага