Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Тарихни қайта кўриб чиқишнинг оқибатлари ҳақида

4377

Тарихсиз келажак йўқ дейишади. Лекин тарих ҳам нисбий тушунча. Ҳамма гап тарихни ким ёзишида. Ва кимларга ўқитиб, уқдира олишида! Шу боис тарихни қайта кўриб чиқиш ҳоллари учраб туради. Тарихда қолиб кетган бирор воқеа ҳодиса учун кечирим сўраш ёки компенсация тўлаш, ўтмишда содир этган бирор айбини, масалан геноцидни тан олиш ва товон пули тўлаш асримизда тез-тез учрамоқда.

AzonTV да берилган “Таҳлил” кўрсатувида тарихчи олим, тарих бўйича фалсафа фанлари доктори Баҳром Ирзаев билан шу ҳақда суҳбатлашилди. 

Хусусан, тарихни қайта кўриб чиқиш компенсациялар талаб қилинишини бошлаб бериши мумкинми, деган савол юзасидан мунозара бўлиб ўтди. 

Маълумки, яқинда Ўзбекистонда ҳам тарихни қайта кўриб чиқиш мисолида 135 нафар жадидлар оқланганига гувоҳ бўлдик. Лекин бундай аждодларимизнинг 89 фоизи оқланмаган. Улар ноҳақ қамалгани, қийноққа солингани ва отиб ўлдирилгани учун конпенсация бериш талаблари ҳам кўтарилди. Лекин бошқа бир жиҳатдан бундай қайта кўриб чиқишлар тарихга холис қарашга ҳалақит қилмаяптими, деган савол ҳам туғилади. Чунки ҳамма ҳақиқатлар очилиб кетиши, жуда катта рақамлар чиқиб кетиши мумкин.  

Баҳром Ирзаевнинг айтишича бегуноҳ қурбон бўлган зиёли аждодларимиз учун компенсация тўланмас экан, ҳеч нарса ўзгармайди. Совет давридаги оқлаш билан бизнинг даврдаги оқлашнинг маъноси бўлмай қолади. 

“Совет даврида, Сталинизм Сталинга давлат ўзининг жиноятини бир кишига боғлаш учун, биз эмас Сталин қилди, деб айбни унга ағдаришди ва бир қисмини оқлади”, дейди Баҳром Ирзаев. “Сталин қурбонларини оқлашганида ҳам талаб қилганларга икки ойлик энг минимал оклад берди. Ҳатто шу пул ҳам ўша пайтдаги СССР иқтисодиётини белини қийшайтириб қўйган экан. Кўпчилик тўппонча ўқталинганидан кейин, “ҳеч қандай даъвойимиз йўқ”, деб чиқиб кетишга мажбур бўлган. 100 тадан 10 тасига компенсация берган бўлса ҳам, ўша пайтдаги СССР иқтисодиётига оғир зарба бўлиб тушган. 

Коммунистлар тортиб олган нарсаларни ҳам қайтариш чораларини кўриш керак. Масалан, бир кишининг 400 таноб ери, 40-50 туяси, аслида ундан ҳам катта бойлиги бўлган. Уларнинг айримлари рўйхат қилинган, исбот қилиш мумкин. Чунки халқимиз анчагина бой бўлган. Масалан, Иброҳимбек Лақайнинг  25 минг қўйи мусодара қилинган. Тилла буюмлар ва тақинчоқлар ундан ҳам зиёд қимматга эга бўлган. Лекин барибир компенсация масаласига ечим топиш керак. Буни бугун гапириб эртага унутиш керак эмас. Ўшанда адолатдан бўлади. Гарчи бу молиявий ва сиёсий оқибатларга олиб келса ҳам.

Масалан, Франция ва Германия истилочилик ва уруш давридаги жиноятлари учун жавоб бериши керак, дейишганида катта танлов рўпарасида қолди. Чунки уларнинг Африкада қилган жиноятлари кўп экан. 

Биз ҳам тегишли давлатларга ёки уларнинг ворисларига даъво қилшимиз шарт. Чунки бизлар учун уларнинг қони, жони қиммат эди.  Учинчи авлодми, тўртинчими авлодми, компенсация олиш учун маънавий ҳаққи бўлиши керак. Айнан бир шахс эмас, миллат йўқотиши деб қараш керак бу масалага. Шундагина адолат тантана қилади”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

100 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

145 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

142 14:20 27.01.2023

Германияда Россия фойдасига жосусликда гумон қилинган шахс ҳибсга олинди

206 13:50 27.01.2023

Ражаб ойининг фазилатлари

150 12:15 27.01.2023

Руслар Украинага янги ракета зарбалари бера бошлади

466 11:35 27.01.2023
« Орқага