Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Tashkent City’га киришда ундириладиган тўлов бекор қилинди

722

Tashkent City маъмуриятининг хабар қилишича, 14 октябрь кунидан боғ ҳудудига кириш бепул бўлди. Аммо, автотранспорт воситаларининг кириши бундан мустасно.

Маълумки, Tashkent City'га кириш 2020 йил 17 декабрдан бошлаб пулли қилинган, ўшанда бу тартиб фақат байрам кунлари учун экани айтилганди.

Кейинроқ, Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази дирекцияси раҳбари Баҳром Ризаев боғга киришнинг пулли режими ҳозирча бир ой учун мўлжалланганини, кейинчалик натижасига қараб иш тутилишини билдирган.

Январь ойида эса пулли кириш 31 мартгача давом этиши белгиланганди, лекин яна кейинги 8 ой давомида ҳам одамлар боғ ҳудудига пул тўлаб кириб келишди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Тashkent city» махсус ҳудуд деган гаплар ҳақиқатдан йироқ

959 17:20 09.06.2021

Сувга танга ташлашдан мантиқ борми? (Видео)

2219 20:23 10.02.2020

Мирзиёев раҳбарлигида қурилган илк саройда намозхона борлигини биласизми?

5168 20:32 25.01.2020

Блогер: Tashkent City'га масжид керак эмасми?

3399 10:25 05.10.2019

Tashkent City ҳудудидаги «Орифжон» жомеъ масжиди реконструкцияга тайёрланмоқда

2386 09:45 21.04.2019
« Орқага