Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ташриъ лафзи

1379

Ташриъ лафзи

8  – Ташриъ  луғатда  шаръий қилди,  яъни  қонун  ва  қоидалар жорий қилди, лафзининг масдаридир.

Истилоҳда  эса,  у  Аллоҳ  таолонинг талабга кўра, ё ихтиёр ёки вазъ билан бўлган бандаларига тааллуқли  ҳукмларидир.  Демак,  ёдда  тутиш  керакки,  ташриъда  якка  Аллоҳдан ўзга ҳеч кимнинг ҳақи йўқдир. Аллоҳ таоло айтади: “Ҳукм Аллоҳдан  ўзганики эмас.  (У) ҳақ (нарса)ни  баён қилур.  У  ажрим  этувчиларнинг  яхшисидир” (Анъом  сураси, 57-оят).

Ким бўлишидан қатъи назар, Аллоҳнинг ҳуқуқлари ёки бандаларининг  ҳуқуқларига  тегишли ҳукм жорий қилишга ҳақи йўқдир.  Чунки  бундай  қилиш  Аллоҳ  таолога  нисбатан  ёлғон тўқиш  ва  Ўзига  хослаган ишни Ундан  тортиб  олишга  уринишдир. Аллоҳтаоло айтади: “Аллоҳ  номидан  ёлғон  тўқиб,  тилларингизга келган  ёлғонни  гапириб: “Бу ҳалол, бу ҳаром” деяверманглар! Чунки Аллоҳ шаънига ёлғон тўқийдиган  кимсалар  сира нажот топмаслар.  (Ундай  кимсалар учун дунёда) озгина  роҳат(бўлур).  (Охиратда  эса)  улар учун  аламли  азоб  бордир” (Наҳл сураси, 116–117-оятлар).

Олиймақом соҳиби бўлишларига  қарамай,  ҳатто  Расулуллоҳ соллаллоҳу  алайҳи  ва  салламда ҳам  ташриъ  ҳуқуқи  бўлмаган.  У зотнинг  фақат  баён  қилишга ҳуқуқлари ва етказиш мажбуриятлари бўлган, холос. Аллоҳ таоло айтади: “Эй  Расул!  Раббингиздан Сизга  нозил  қилинган  нарса(оятлар)ни (одамларга) етказинг! Агар (буни) қилмасангиз, Унинг Рисоласини етказмаган бўлурсиз”(Моида сураси, 67-оят).

Яна айтади: “Биз Сизга имон келтирадиган қавм учун ҳидоят ва раҳмат бўлмиш Китоб (Қуръон)ни уларга ўзлари ихтилоф этаётган нарсаларини аниқ  қилиб  беришингиз  учунгина  нозил  қилдик” (Наҳл  сураси,  64-оят). 

Яна айтади: Сизга эса одамларга  нозил қилинган (аҳкомлар)ни баён қилиб  беришингиз  учун  ва  тафаккур қилсинлар, деб бу зикрни (Қуръонни) нозил  қилдик” (Наҳл сураси, 44-оят).

Бу барча  мусулмон  уламолари тўлалигича ижмоъ қилган масала. Балки, самовий шариатларнинг ҳаммаси бунга ижмоъ қилган. Бундан фақат Аллоҳнинг шариатларига бўйсунишни  қатъий инкор қилганларгина истиснодир.

Иншааллоҳ,  усулий  иловамизда ҳукм ягона Аллоҳга тегишли эканлигига шубҳа қолдирмайдиган даражада  далилларни  ва  мазҳаблар йўлини баён қиламиз.

(Давоми бор)

“Катта фиқҳ энциклопедияси”дан олинди. Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2019 йил 2 февралдаги №1309 рақамли хулосаси асосида чоп этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Аллоҳ ва Расулига бўлган муҳаббатнинг далили

1135 18:55 15.04.2023

Ҳақиқий машҳурлик мана шу!

1982 11:35 04.06.2021

Қирқ ёш бандага Аллоҳдан юборилган элчидир

7546 19:00 17.05.2021

Ислоҳ қилинг!

1976 20:00 10.05.2021

Аллоҳнинг иродасисиз бирор нарса юз бермайди! Расул Кушербаев билан Рамазон суҳбати

2038 14:30 08.05.2021
« Орқага