Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

Ташриқ такбири – вожиб амалдир

1943

– Арафа куни бомдод намозидан бошлаб учинчи ташриқ кунининг аср намозигача ҳар бир намознинг фарзини ўқиб салом бергандан сўнг ташриқ такбирини айтиш вожибдир.

– Ташриқ такбири қайси?
االلهُ أَكْبَرُ االلهُ أَكْبَرُ، لاَ إِلَهَ إِلاَّ االلهُ وَاالله أَكْبَرُ، االلهُ أَكْبَرُ وَلِِ الحَمْدُ
“Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар. Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”.

Яъни, “Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан улуғроқдир. Аллоҳ таолодан бошқа ибодат қилинадиган маъбуд йўқ. Аллоҳ таоло ҳар бир нарсадан улуғроқдир ва мақтовлар Аллоҳ таолога махсусдир”.
– Ушбу ташриқ такбири имом билан жамоат бўлиб ўқилганда вожиб бўладими ёки танҳо ўқилганда ҳам вожиб бўладими?
– Жамоат билан ўқилганда ҳам, танҳо ўқилганда ҳам вожибдир.

«Ибодати исломия» китобидан олинди.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 25.01.2021 йилдаги №03-07/489-сонли рақамли хулосаси берилган).

УЛАШИНГ:

Теглар:
« Орқага