Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тасним агентлиги: Эрон Россиянинг ядровий музокараларга «аралашувини» танқид қилмоқда

1483

Эрон расмийлари Теҳроннинг йирик давлатлар билан ядровий келишувини қайта тиклашга қаратилган музокараларнинг якуний босқичига Россиянинг «аралашувини» танқид қилди, деб хабар қилди Эроннинг Тасним агентлиги душанба куни.

2015 йилги пактни қайта тиклаш бўйича музокаралар Россиянинг АҚШдан Украина можароси бўйича унга қўйилган санкциялар Эрон билан савдосига путур етказмаслигини кафолатлаш талаби ортидан ноаниқлик касб этган. 

Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги Венада бир неча ой давом этган билвосита музокаралар келишувга йўл очилган вақтда, шанба куни Москва эҳтимолий тўсиқни яратди. 

Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, Россия Россиянинг Эрон билан савдо, сармоявий ва ҳарбий-техник ҳамкорлигига санкциялар туфайли ҳеч қандай тарзда тўсқинлик қилмаслиги учун АҚШдан ёзма кафолат олишини хоҳлайди.

Тасним душанба куни Эрон расмийларига иқтибос келтирган ҳолда Россия талаблари унинг бошқа соҳалардаги манфаатларини таъминлашга қаратилгани ва «конструктив эмас»лигини айтди.

Келишувни қайта тиклашни кечиктириш ва Эроннинг нефть бозорига қайтишини ортга суриш орқали Россия нефть нархини кўтариш ва ўзининг энергия даромадини оширишга интилмоқда, дея таъкидлади ахборот агентлиги.

Душанба куни Эрон хавфсизлик бўйича олий раҳбари Али Шамханийнинг айтишича, музокарачилар Венадаги музокараларга таъсир кўрсатган янги таркибий қисмларни баҳоламоқда.  Шамханий Твиттерда Эрон келишувни тезлаштириш учун ташаббусларни мослаштираётганини айтди.

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен якшанба куни ядровий келишув йўлидаги тўсиқлар ҳақидаги гап-сўзларни йўққа чиқаришга уриниб, Россияга Украина юзасидан киритилган санкцияларнинг бунга алоқаси йўқлигини билдирди. 

Эрон ва АҚШ, Франция, Буюк Британия, Германия, Россия ва Хитой ўртасида 2015 йилда имзоланган келишув Эроннинг уранни бойитишини чеклаш эвазига Теҳронга нисбатан санкцияларни юмшатиб, Теҳроннинг ядро қуроли учун материал яратишини қийинлаштирди.

Келишув 2018 йилда АҚШ президентлигига Доналд Трамп келганидан сўнг парчаланди. 

Россиянинг Ғарб санкцияларининг Эрон билан муносабатларига таъсиридан хавотирлари ўтган йили Эроннинг қаттиққўл президенти Иброҳим Раиси сайланганидан кейин юқори мартабали Эрон расмийларининг Россия билан алоқаларини чуқурлаштиришга интилиши ортидан юмшади.  

Эрон олий ҳокимияти, олий раҳнамо Оятуллоҳ Ҳумайний АҚШга нисбатан чуқур ишончсизлик туфайли Россия билан ўзаро яқин алоқаларни ўрнатишга ҳаракат қилиб келмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон Исроил ҳужумларини қайтариш учун Сурияда ҳаво мудофаа тизимини жойлаштирмоқда

735 10:00 02.12.2022

Эрон АҚШ устидан ФИФАга шикоят қилди

2173 17:35 28.11.2022

Оятуллоҳ Aли Хоманаий Эрон намойишчиларини террорчилар билан таққослади

469 14:42 27.11.2022

Эрондаги норозилик намойишлари тўхтамаяпти: ҳукумат ён берадими?

954 17:05 26.11.2022

Алиев: Озарбайжонга қарши ҳаракатларига муносиб жавоб берамиз

647 18:30 25.11.2022

Ироқ ва Сурияда Эроннинг таъсири

1505 20:25 20.11.2022
« Орқага