Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Масжидлар

Татаристон: XVIII асрга оид масжидни таъмирлаш ишлари бошланди

556

Кўкмор туманидаги Маскара қишлоғида савдогар Абдулла Утемишев томонидан 1791-1793 йилларда қурилган тарихий жоме масжидида расман реставрация ишлари бошланди, деб хабар бермоқда Татаристон дин ишлари бошқармаси. Қайта тикланган бино 2 йилдан сўнг ўз эшикларини очиши кутилмоқда.

Масжид татар меъморчилигининг бугунги кунгача сақланиб қолган ноёб ёдгорлиги ҳисобланади. 1920 йилларда ибодатхона ёпилган, кейин минораси бузилиб, масжид биноси бутунлай қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланилган. 2000 йилларда маҳаллий аҳоли томонидан реставрация ишлари бошланган, бироқ бошланган ишни охирига етказишнинг имкони бўлмаган.

Татаристон Республикаси Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш қўмитаси раиси Иван Гушчин минтақавий аҳамиятга молик маданий мерос объекти бўлган ушбу масжидда иш бошланишини тарихий кун деб атади. 

«Аввало, пойдевор ва деворларни мустаҳкамлаш, гидроизоляция, сув қувурини ётқизиш, объектни тайёрлаш бўйича умумий қурилиш ишларини бошлаймиз», — деб тушунтиради у. – Комил ҳазратдан таҳоратхона қуриш бўйича техник топшириқни олдик, ҳозир жой тайёрланмоқда. Лекин энг муҳими, бу йил масжид биноси намунавий ҳолатга келтирилиши керак. Баҳолаш нуқтаи назаридан у яроқсиз ҳолатда”.

Пресс-турда иштирок этган журналистларга масжидни таъмирлаш учун хайрия маблағларини йиғиш мақсадида махсус веб-сайт яратилиши, маблағ йиғиш Кўкмор тумани муҳтасиблиги томонидан амалга оширилиши айтилди.

Маскара масжиди бир минорали, икки қаватли ғиштли бино. Масжид Қозон шаҳридаги Маржоний масжиди намунасида қурилган. Масжид бир вақтнинг ўзида 200 нафар кишини сиғдира олади. Биринчи қаватда музей, болалар ва катталар учун ўқув хоналари, овқатланиш хонаси ташкил этиш режалаштирилган. Шиҳобуддин Маржоний ўз хотираларида таъкидлаганидек, Маскара масжиди бир вақтлар ўта нуфузли даргоҳ бўлган. Қишлоқ мадрасасида ҳар йили ўнлаб шогирдлар илм олган, масжидда таниқли дин арбоблари хизмат қилган. Мадрасада Қозон, Уфа, Вятка вилоятлари илм аҳллари, Абдунносир Қурсавий, Ҳусайн Амирхон ва бошқалар каби уламолар таҳсил олган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

303 18:58 18.08.2022

Нур-Султонда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилди

871 14:07 12.08.2022

Сайёҳларга Исломни 25 тилда танитаётган имом

657 13:30 11.08.2022

Тайваннинг ажойиб жомеси

691 09:30 05.08.2022

Ҳиндистонда масжид бузилиши намойишларга сабаб бўлди

635 19:50 03.08.2022

Хушхабар: жоме масжиди фойдаланишга топширилди

850 18:04 02.08.2022
« Орқага