Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Таваккулчининг аломатлари

1343

Таваккулчини алоҳида ажралиб турувчи аломатларига қараб билиб олиш мумкин. У, аввало, ҳеч кимдан ҳеч нарса сўрамайди. Берилган нарсани олади, аммо қўлида ушлаб турмай, тарқатади. Таваккулчи Аллоҳнинг олдида худди ғассолнинг олдидаги майит танасига ўхшайди ва бу ҳолат унинг даражаси яхши эканини англа­тади. Марҳум ҳеч қандай ҳаракат ҳам, чора-тадбир ҳам қилмагани каби, биз ҳам чора-тадбирни қўйиб, ҳаммасини Аллоҳнинг ихтиёрига топ­ширмоғимиз лозим!

Ўзинг биласанки, сен нафсинг учун бўлганингдан кўра Аллоҳ сен учун аввалроқ бор эди. Аллоҳ сен яралгунча бор бўлганидай, сенинг вужудингдан кейин ҳам У абадийдир. Зиммангдаги вазифа одамларнинг оғирини енгиллаштиришдир. Бу муридлар ва комил инсонлар учун бир мезон ва ўлчов кабидир. Жисмоний танани қандай тортиб ўлчасалар, одамларнинг аҳволи ва фазилатларини ҳам худди шундай тортадилар баҳолайдилар. Дунё учун, дунё матоҳлари учун изтироб чекма! Аллоҳнинг ўзи ҳали сен туғилгунингга қадар сенинг тадбиринг билан машғул эди, ёруғ жаҳонга келганингдан сўнг қандай қилиб сени ўз ҳолингга ташлаб қўяди? Йўқ... Ҳеч қачон бундай бўлиши мумкин эмас! Сенинг барча манфаату тадбирингни қиладиган вакил бўлганидан сўнг нима қиласан ўзингни ортиқча ташвишлар билан қийнаб?! 

Бишр Ҳофий қуддиса сирруҳу дейдилар:

“Баъзилар Аллоҳга таваккул этдим деб ёлғон айтадилар. Агар Аллоҳга таваккул этгани рост бўлса эди, Аллоҳнинг у билан қилаётган ҳар қандай муомаласига рози бўлиши керак эди”.

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Канада 10 000 мусулмон уйғурни кўчиришни таклиф қилмоқда

707 22:10 02.02.2023

Самарканд Эрон ва Мовароуннаҳрнинг форс тилли шоирлари шеърларида

329 21:35 02.02.2023

Масхаралашми ёки сўз эркинлиги?

497 21:07 02.02.2023

Юрагини бўйсундиролмаётган аёл

914 20:05 02.02.2023

Тазйиқ ва қўрқув: Моди даврида ҳиндистонлик мусулмонлар ҳаёти

668 18:45 02.02.2023

Қуръон сура ва оятларини кириллчада ёзиб ёдласа бўладими?

1462 17:20 02.02.2023
« Орқага