Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ахлоқ

Таваккулнинг фазилати

7994

Аллоҳ наздида таваккулдан баландроқ даража йўқ. Кимки Аллоҳга таваккул этса, Унинг ҳукмларига буйсунса ҳамда барча ишларини Ун-га топшириб, Ундан келган қазога рози бўлса, унинг ўз динини мустаҳкамлагани шудир. Кимки таваккулни айбласа, имонни айблаганидир. Кимки таваккул аҳлини севибди, бундай одам Аллоҳни ҳам севади. 

Таваккулнинг аввали таваккул этилувчи Зотнинг Азизу Ҳаким эканлигини билишдан бошланади. Қачон ожиз банда барча ишларни адолат билан тадбир ва тақдир қилиб олдиндан белгилаб берадиган, еру осмон хазиналарининг буюк Соҳиби бўлган Зотни танийди, шундагина Унга юзланади ва шу юзлангани боис унда ҳам куч ва қудрат пайдо бўлади. Шу тариқа у Аллоҳнинг марҳамати билан юксалиб, Унинг яқинларидан бирига айланади. Фақат шундагина банданинг ибодати холис бўлиб, ҳақиқий пок тавҳидга эришади.

Мўмин Ҳақни таниш орқали одамларни танийди. Ўзи ибодат этадиган Яратган Раззоқдан ризқу насибасини сўрайди. Одамларни нимадир берганлари, нимадандир жудо қилганлари учун мақтамайди ҳам, ёмонламайди ҳам. Чунки ҳар не Аллоҳдан, ҳомий фақат Аллоҳнинг Ўзи деган ишончда бўлади. Аллоҳ буюргани учунгина одамларга раҳмат айтади, миннатдорлик из­ҳор этади. Буларнинг барчасига Аллоҳнинг си­фатлари билан сифатланиб, ҳазрат Пайғам­ба­римиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сун­натларига риоя этган тақдирдагина эришиш мумкин.

Эй мусулмонлар, қалбни дунё ҳаётидан узиш ва Аллоҳга таваккул этиш бобида устувор бўлинг­лар. Зуҳд ҳар қандай яхши амалларнинг асоси бўлганидек, Аллоҳга таваккул Унга мақбул бўлган руҳий ҳолларнинг асосидир. Аллоҳни ўзингизга гувоҳ қилиб, сўзда, ахлоқда, ҳар кору ҳолда Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг. Кимки Аллоҳнинг арқонига маҳкам ёпишса, тўғри йўлга ҳидоят қилингани шудир. Аллоҳ тўғрисида шубҳага боришдан, шерик қўшишдан, ниманидир қаттиқ тилашдан ёки нимададир Уни инкор этишдан сақланинг! Уни ўзингизга жуда яқин билган ҳолда ибодат қилинг, шоядки муҳаббат, сафо, улфатлик ва дўстлик таъмидан баҳра олсангиз. Ҳақиқатда, Аллоҳ тақводорларнинг дўстидир!

Имом Шаъроний қуддиса сирруҳу пирлари Али Хаввос қуддиса сирруҳудан сўрадилар:

“Рўзғор ташвишидан безовта бўлмаслик учун озуқа ғамлаб қўйиш дуруст ишми?”

Шайх қуддиса сирруҳу жавоб бердилар:

“Мурид қўлидаги озуқанинг фақат ўзигагина тегишли экани ва бунда ўзгаларнинг ҳиссаси йўқлигини билганидан ташқари ҳолларда захира қилмайди, бунга рухсат йўқ. Чунки бундай қилишига унинг хасислиги ундаган бўлади”.

Шунда Шаъроний қуддиса сирруҳу сўрадилар:

“Агар мурид бу озуқа оиласи учун эканини ва оила аҳли унинг қўлидан олишини билса, бу ҳолда ғамлаши мумкинми?”

Устоз:

“Ҳа”, – деб жавоб бердилар.

Шаъроний қуддиса сирруҳу яна сўрадилар:

“Агар бу оиласининг насибаси эканини билса-ю, айнан у орқали уларга етишини Аллоҳ муридга билдирмаган бўлса, захира қилиши мумкинми?”

Шайх қуддиса сирруҳу: 

“Йўқ”, – деб жавоб бердилар.

 Имом яна сўрадилар:

“Агар Аллоҳ муридга унинг яқинлари у орқали насибаларини олишини билдирган бўлса-ю, аммо бу ризқ ўша Аллоҳ белгилаган вақтда муриднинг қўлига етиб келмаган бўлса, шундай ҳолатда захира сақлаш мумкинми?”

“Бу ҳолда у фақат бир сақлагувчи, холос, хоҳласа сарфлайди, хоҳласа ушлаб туради”, – деб жавоб бердилар Шайх”.

Шунингдек, Шаъроний қуддиса сирруҳу пирлари Али Хаввосдан сўрадилар:

“Баъзи муридлар етарли зоду роҳилалари бўлмагани ҳолда ҳар йили ҳаж қиладилар. Бу мақтовли ишми ё бундан қайтарилганми?”

Шайх қуддиса сирруҳу жавоб бердилар:

“Бу танбеҳга лойиқ – қайтарилган ишдир. 

Аллоҳнинг ҳаж амалини фақат қодир бўлган­ларгагина фарз қилиши, эҳтимол, баъзи ночор мўминларнинг йўлда кимнингдир миннату озорини чекиб юрмаслиги учун ёхуд уни таомлантирмагани, уловига миндирмагани сабаб қайсидир мусулмонга нисбатан гинаю кудурат қилиб юриши хавфи бор бўлгани учун бўлса керак. Албатта, бундай ишларнинг якуни нохуш бўлиши табиий ҳолдир... Салафи солиҳларимиздан бу ҳақда ривоятлар келтирилган. Тили билан ўз­галарга озор берувчиларнинг сафари дуруст эмас”. 

Имом Шаъроний қуддиса сирруҳу яна ўзла­рининг тарбияткунандаларидан сўрадилар: 

“Насибамни топиш учун бирор ҳунар билан машғул бўлайинми?”

Пир жавоб бердиларки:“Ҳаммасини Аллоҳга ишониб топшир, Ундан сўрамасдан, рухсат ишораси бўлмасдан ўзингча иш тутма ва ҳеч нарсани танлай кўрма! Аллоҳнинг бандасига аталган ризқи эгасини излаб айланиб юради. Бандаси эса ризқини излаб ҳайрону паришон кезади. Агар улар (насиба ёки банда)дан бири тўхтаса, иккинчиси излай бошлайди. Шунинг учун ризқу насибанинг талабида ўтиргандан кўра саъйу ҳаракат қилган афзалми, ёхуд сабр қилиб уни кутиб турган афзалроқми, бу ҳақда бирон нима дейилмаган. Банданинг ризқи икки турлидир:

1. Сен ҳаракатсиз қўлга киритадиган ризқу насиба, масалан, меросга ўхшаш. Бу турдаги ризқу насибанинг ортидан қувиш фазилатли иш эмас, дейилган. 

2. Ҳаракат билан қўлга киритиладиган ризқу насиба. Бу хилдаги ризқу насибани қўлга киритиш учун саъй ҳаракат қилган афзалроқ, дейилибди”.

(давоми бор)

"Ахлоқус солиҳийн" китобидан олинди.

Китоб Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича Қўмитанинг 19.12.2019 йилдаги №7231-сонли хулосаси асосида чоп этилган.

«Azon kitoblari» нашриёти

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Назарбоевнинг собиқ қариндоши саккиз йилга озодликдан маҳрум этилди

28 19:00 01.04.2023

Грузия президенти ҳукуматни ташқи сиёсат курсини ўзгартиришга уринишда айблади

171 17:50 01.04.2023

Aнқара Данияда Қуръон нусхаси ва турк байроғи таҳқирланганини қоралади

204 17:20 01.04.2023

Озарбайжон ТИВ: Эроннинг таҳдидлари Бокуни қўрқита олмайди

248 17:02 01.04.2023

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп қамалиши мумкин

322 16:31 01.04.2023

Мўғулларнинг мусулмонлар устига иккинчи марта юриш қилиши

983 12:05 01.04.2023
« Орқага