Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Тавқи лаънатга учраган Россия паспортини олиш учун ўзингизни хатарга қўйманг» — ҳуқуқ фаоли Марказий Осиёликларни Россия армиясига қўшилмасликка чақирмоқда

1214

Асли Марказий Осиёда туғилган, Россия паспортига эга шахсларни Россия ҳудудидан  чиқиб кетишларига чекловлар ортиб бормоқда. Қирғизистонлик бир неча киши Озодлик радиоси таҳририятига мамлакатни тарк этиш билан боғлиқ муаммолар ҳақида гапириб берган. Чегарачилар уларга сафарбарлик рўйхатида эканликлари ва қонунга кўра, 12 февралгача хорижга чиқиш ҳуқуқи йўқлигини тушунтиришган.

Бу ҳақда "Настоящее время" нашри ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупик билан суҳбатлашди.

— Полициянинг фуқароликка қабул қилинган мигрантларни излаш топиш бўйича рейдлари ҳақида маълумотингиз борми? Улар қанчалик тез-тез ўтказилади ва бу қанчалик қонуний?

— Россия фуқаролари, собиқ муҳожирлар ҳибсга олингани ҳақида сўнгги хабар Янги йил арафасида келди ва менимча, 14 киши ҳибсга олинган эди. Уларнинг ҳаммалари Тожикистоннинг битта шаҳридан – Конибодомда туғилган. Уларни ва русларни ҳам ҳибсга олиб, сафарбарликка олиб кетилаётганини айтишди. Улардан бири ўзини осган. Бу воқеа ҳақида билганим шу, чунки бу фуқароларнинг ўзлари менга мурожаат қилишмаган. Бу ҳақида ўзини осган одамнинг қариндоши менга хабар берган.

— Бу рейд пайтида бўлганми?

— “Ҳа, бу рейд пайтида бўлган. Сентябрь-октябрь ойларидан буён сафарбарлик ҳақида хабарлар келиб тушмади. 4 январь куни бир киши қўнғироқ қилиб, ҳеч қачон Россия фуқароси бўлмаганига қарамай, чақирув қоғози олганини айтди. Мен унга нима бўлганда ҳам мудофаа бўлимига бормасликни, бошқа манзилга кўчиб кетишни тавсия қилдим.

Албатта, агар сафарбарлик тўхтатилган бўлса, бундай рейдлар мутлақо ноқонуний ҳисобланади. Ўзи умуман тўхтатилганми? Ҳарбий ҳолат эълон қилинмаган шароитда сафарбарлик қандай бўлади? Бу ҳолда улар сафарбарлик тўғрисидаги буйруқ ва чақирув қоғозларини ҳеч қайси фуқарога топширишга ҳақли эмас, айниқса одамлар этник келиб чиқиш асосда қўлга олинганда, яъни миллий адоватдан келиб чиққанда. Бу ўз мансабини суиистеъмол қилган ҳолда амалга оширилган зўравонлик экстремизми, яъни оғир жиноят бўлиб, 20 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Афсуски, Россияда қонун фақатгина давлат хизматчилари учун ишламайди. 

— Россия ва Тожикистон ўртасида икки фуқаролик бор, қўшфуқаролик – русми ёки тожикистонлик бўлган тожиклар-чи, бундай вазиятда нима қилиш керак? Уларни ҳам урушга чақиришга ҳам ҳаққи борми?

— Мен уларга Россияни тарк этишни маслаҳат бераман. Тожикистон ҳукумати ўз фуқароларига нисбатан дўстона муносабатда бўлмагани учун мен уларга бошқа давлатга боришни маслаҳат берган бўлардим. Мен уларга Қозоғистонга ишлаш учун бориб, у ерда вақтинчалик "прописка" олиш ёки Арманистонга келиб ишлаш учун рухсатнома олишни маслаҳат берган бўлардим. Мен уларнинг Россияда ёки Тожикистонда бўлмасликлари тарафдориман.

Қирғизистон фуқароларига ҳам шуни маслаҳат бераманки, агар улар Қирғизистон фуқаролигини йўқотган бўлса, қайтиб келиб фуқароликни тиклаш мақсадида тегишли жойларга мурожаат қилсинлар. Қирғизистон ўзининг собиқ фуқароларини қабул қилиб, фуқаролигини тиклайди, деб чин дилдан умид қиламан.

Ўзбекистон фуқароликни тиклаб беради, лекин мен урушга чақирув қоғози олган фуқароликдан маҳрум қилинган ва паспортини тиклашга мажбур бўлган бирорта ҳам бундай ҳолатни учратмадим. Менинг фуқароликдан маҳрум бўлган бир танишим бор эди, у чақирув қоғози олганидан сўнг Ўзбекистонга кетди, лекин Ўзбекистонда элчихонасидан қайтиб келганлик гувоҳномасини олиб, фуқаролигини тиклатмади. Унинг Қозоғистонда қариндошлари бўлгани учун у ерга бориб, доимий яшаш учун рухсатнома олди.

– Агар муҳожирлар Россия фуқаролигидан воз кечса, бу ҳолатда нима бўлади?

“Бундай вазиятда ҳеч нарса бўлмайди. Сиз хоҳлаганча рад қилишингиз мумкин, аммо рад этиш фуқароликдан маҳрум бўлишга олиб келмайди. Фуқароликдан чиқиш умуман осон эмас ва сиз давлат ва шу давлат фуқаролари ва ташкилотлари олдидаги барча мажбуриятларингизни бажармагунингизча сизни ҳеч ким фуқароликдан чиқармайди. Шунинг учун, сиз ўз ватанингизни патент нархида сотманг. Арзимаган рус паспортини олмасангиз, сиз бахтлисиз.

— Александр Бастрикин биринчи навбатда Марказий Осиёдан одамларни урушга юборишни таклиф қилмоқда. Қанча одам ҳақида гап кетаётганини билсангиз керак.

— Билишимча, сўнгги беш йил ичида Марказий Осиё давлатларидан келганларнинг500 000 дан зиёдига (520 000 ёки шу атрофида) фуқаролик берилган. Биринчи ўринда Тожикистон фуқаролари - тахминан 280 минг. Қирғизистон фуқаролари эса 2007 йилдан 2011 йилгача бўлган даврда фуқароликни олишган ва ўтган йилнинг сентябрь-октябрь ойларида очиқ сафарбарлик даврида мен Қирғизистоннинг собиқ фуқароларидан кўп мурожаат қабул қилдим. Уларнинг ҳам кўпчилиги фуқароликка қабул қилинган ва урушга чақирилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Навоийнинг Гули исмли севгилиси бўлганми?

85 17:05 27.01.2023

«Путиннинг ҳаракатларида ватанга хиёнат аломатлари бор» — Санкт-Петербург депутатлари амалдорларга қарши курашмоқда

225 16:35 27.01.2023

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муносабат билдирди

553 15:58 27.01.2023

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

626 15:35 27.01.2023

Эрондаги Озарбайжон элчихонасига ҳужум уюштирилди

257 15:05 27.01.2023

Эрон хакерлари сиёсатчилар ва журналистларга тобора кўпроқ ҳужум қилмоқда

188 14:20 27.01.2023
« Орқага