Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тайванни ҳимоя қилишга тайёрмиз – Байден 

1606

АҚШ Тайванни ҳарбий йўл билан ҳимоя қилишга тайёр. Бу ҳақда Жо Байден Япония бош вазири Фумио Кисида билан учрашув якунлари бўйича ташкил қилинган матбуот анжуманида маълум қилди. 

Журналистлар унга агар зарурат туғилса, Вашингтон Тайванни ҳимоя қиладими, деб савол билан мурожаат қилган. 

“Ҳа, бу биз олган мажбурият”, – деб жавоб берган Байден. 

АҚШ етакчисининг қўшимча қилишича, Қўшма Штатлар “Ягона Хитой” тамойилини тан олади, аммо орол сиёсий мақомининг куч воситасида ўзгартирилиши мақбул эмас. “Бу Украинадаги вазиятга ўхшаш навбатдаги ҳаракат бўлади”, – деб қайд этган Байден. Унинг фикрича, Тайванга ҳужум бутун минтақадаги вазиятни беқарорлаштиради.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

427 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

715 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

163 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

251 21:00 01.07.2022

Хотира

283 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

242 20:00 01.07.2022
« Орқага