Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Теҳрон ядровий битим бўйича музокарани рад этди. Вашингтон афсусда

1422

Эрон АҚШ вакиллари иштирокида унинг ядровий битимга қайтиши бўйича норасмий учрашув ўтказиш ҳақидаги Европа Иттифоқи таклифини рад этди. 1 мартга ўтар кечаси Эрон Ташқи ишлар вазирлиги тарқатган баёнотда айтилишича, музокаралар бошланиши учун Вашингтон санкцияларни бекор қилиши зарур. 

Вазирлик АҚШнинг янги президенти Жо Байден ўзидан аввалги президент Дональд Трампнинг Эронга иложи борича босим ўтказиш сиёсатини давом эттиряпти деган фикрда.    

Оқ уй эса Эроннинг рад жавобидан афсусдалигини, шунга қарамай ядровий битимга қайтиш учун дипломатик йўлларни қидиришини билдирди. Ушбу масала яқин кунларда БМТ Хавфсизлик Кенгашида муҳокама этилиши кутилмоқда. 

19 февраль куни Оқ уй матбуот котиби Жен Псаки АҚШ ядровий битим бўйича музокараларни бошлаш учун Эронга нисбатан санкцияларни сусайтирмоқчи эмаслигини айтган эди. 

Эроннинг ядровий дастури бўйича битим 2015 йилда Эрон ҳамда БМТ Хавфсизлик Кенгашининг беш доимий аъзоси ва Германия томонидан имзоланган эди. Унда Эроннинг 15 йил давомида плутоний ва уран сотиб олмаслиги ва ишлаб чиқармаслиги, бунинг эвазига Теҳронга нисбатан жорий этилган санкцияларнинг бекор қилиниши кўзда тутилган.  

2018 йилда АҚШ ҳукумати ядровий битимдан бир томонлама чиқишини ва Эронга қарши санкцияларни кучайтиришини эълон қилди. Бунга жавобан Теҳрон мазкур битим бўйича мажбуриятларини бажаришни босқичма-босқич тўхтатишга қарор қилди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Теҳронда Эрон ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

190 16:45 27.06.2022

Теҳронда халқаро китоб кўргазмаси очилди

779 14:45 13.05.2022

Иброҳим Раисий: «Исроил Эрон Ислом республикасига қарши заррача ҳаракат қилса...»

2741 12:50 18.04.2022

Теҳрон ҳавосининг ифлосланиши минглаб кишининг ўлимига сабаб бўляпти

762 10:37 23.11.2021

Эрон АҚШдан Теҳроннинг музлатилган пулларини талаб қилмоқда

807 14:10 03.10.2021

Озарбайжон, Туркия ва Эрон Теҳронда «муроса» саммитини ўтказади

1048 14:20 23.09.2021
« Орқага