Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Теҳронда Эрон ва Ироқ ўртасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди

629

Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиан Ироқ Бош вазири Мустафо Козимий ва Ироқ Ташқи ишлар вазири Фуад Ҳусайн билан учрашди. Бу ҳақда Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди. 

Абдуллоҳиян Ироқнинг минтақавий мулоқотни ривожлантириш, жумладан, Эрон ва Саудия Арабистони ўртасида алоқаларни йўлга қўйиш масаласидаги саъй-ҳаракатларини олқишлади. 

Дипломатия раҳбари Эрон ва Саудия Арабистони элчихоналари фаолиятини икки мамлакат пойтахтларида ўзаро асосда қайта тиклаш ғоясини қўллаб-қувватлади. 

Эрон Ташқи ишлар вазири, шунингдек, Теҳрон ва Қоҳира ўртасидаги алоқаларни минтақа ва ислом дунёси манфаатлари йўлида мустаҳкамлашга чақирди. 

Абдуллоҳиян Ямандаги вазиятга ҳам тўхталиб, бу мамлакатдаги гуманитар инқирозга барҳам бериш муҳимлигини қайд этди. 

Козимий, ўз навбатида, Эроннинг минтақадаги ўрни, шунингдек, бу давлат позициясининг Бағдодга яқинлигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

965 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

603 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1190 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1197 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1983 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1094 09:46 09.06.2023
« Орқага