Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Тез ёрдам» машинасида сув ташиган ҳайдовчига чора кўрилди

847

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. 

Ижтимоий тармоқларда "Damas" русумли тез тиббий ёрдам машинасига ичимлик суви тўлдирилган идишлар ортилаётгани акс этган видео тарқалди. 

Аниқланишича, ушбу тасвирдаги давлат рақами 25 106 LAA бўлган "Damas" автомобили Жиззах вилояти Арнасой туманида жойлашган 2-сон оилавий поликлиникага бириктирилган. Воқеа жорий йил 1 август куни, ҳайдовчи Ж.Ш. навбатчилигида содир бўлган.

Ҳайдовчи Ж.Ш. шу куни ўзига бириктирилган тез ёрдам автомашинасида яшаш хонадонига сув олиб борган.

Ҳайдовчи ичимлик сувини поликлиника олдидаги водопровод кранидан олаётган вақтда бинога ўрнатилган видеокамера тасвирига тушган.

Ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган ўрганишлар якунида ўз хизмат вазифасига совуққонлик билан қараган Ж.Ш. лавозимидан озод этилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Буюртмачининг пулидан ортса, олсам бўладими?

835 19:05 09.06.2023

Швециянинг терроризмга қарши қонунига Европа Иттифоқи “назаридан ўтиши” керак

547 17:41 09.06.2023

Мусо алайҳиссаломнинг ҳажлари

1087 16:55 09.06.2023

Душманимнинг душмани дўстимдир ёхуд Озарбайжон ва Исроил алоқалари ҳақида  

1158 14:03 09.06.2023

Япон аёл ота-онаси олдида иймон калимасини айтди

1939 11:03 09.06.2023

Тожикистонда Қатар амири иштирокида «Имоми Аъзам» жоме масжиди очилди

1077 09:46 09.06.2023
« Орқага