Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

“Тилингга маҳкам бўл...”

1065

Тил Аллоҳ таолонинг улуғ неъматларидандир. Унинг воситасида инсон хоҳласа ўз охирати учун яхши захира тўплайди, хоҳласа охиратини барбод қилади. Шу боис, ҳадисларда тилни тийиш ва кам гапиришга катта эътибор қаратилиб, бу ишнинг фазилати баён қилинган.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Эй, Аллоҳнинг Расули, қайси амал афзал?”, деб сўрадим. У зот: “Ўз вақтида ( ўқилган) намоз”, дедилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, кейинчи”, дедим. У зот: “Ота-онага яхшилик қилиш”, дедилар. Мен: “Эй Аллоҳнинг Расули, кейинчи?”, дедим. У зот: “Инсонлар тилингдан эминда бўлмоқлари”, дедилар. Сўнг сукут қилдилар. Агар яна сўраганимда, албатта давом этган бўлар эдилар”. (Табароний ривояти)

Ислом шариатига биноан тилни ғийбат, ёлғон сўз каби дилга озор берувчи гаплардан тийиш матлуб ишдир.

Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Эй Аллоҳнинг Расули, нажот нимада?”, дедим. У зот: “Тилингга маҳкам бўл, уйинг сени сиғдирсин ҳамда гуноҳларинг учун йиғла”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти) Ҳадисдаги “Уйинг сени сиғдирсин”, деган сўзларидан мурод “заруратсиз уйдан чиқиб, фитнага дучор бўлма”, “гуноҳларга йиғла”дан мурод “гуноҳга надоматни изҳор қилиб, тавба қил”, деганидир.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Заррни учратиб: “Эй Абу Зарр белга енгил, тарозида бошқа (амал)лардан кўра оғирроқ икки амалга сени далолат қилайми?” дедилар. У: “Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!”, деди. У зот: “Ўзингга чиройли хулқни ва кўп жим туришни лозим тут. Нафсим қўлида бўлган зотга қасамки, бу каби нарсалар бандани қандай ҳам гўзал қилади!”, дедилар”. (Абу Яъло ривояти)

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Дардо розияллоҳу анҳуга ҳам шундай гапни айтганлари ривоятларда келган.

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний
Миролим Мансур тайёрлади

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қозоқ тилининг ривожланмаслигига русийзабон қозоқлар сабабчими?..

1044 21:00 28.11.2021

Ҳақли, аммо кучсизмиз

3750 12:10 21.08.2021

Тил ўзликни исботловчи воситами?

646 16:00 03.08.2021

Чет тилларини ўқитишга ихтисослаштирилган мактаблар очилади

1520 19:00 20.05.2021

“Миллий тикланиш” вакили: “Яна 30 йил шунақа “бағрикенглик” қилсак...”

2718 19:07 29.04.2021
« Орқага