Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

1255

Ўтган йили бу номга Илон Маск сазовор бўлганди.

АҚШда чиқадиган Time журнали Украина президенти  Владимир Зеленскийни “Йил одами” деб эълон қилди. У учун нашр муштарийларининг 5 фоизи (3,3 миллион киши) овоз берган.

“Февраль ойида Россия қўшинлари Украинага кенг кўламли босқин бошлаган пайтда 2019 йили Украина президенти бўлиб сайлангунича сиёсий тажрибага эга бўлмаган комик актёр Зеленский жаҳон саҳнасига чиқиб, Украинани дастаклаш учун лидерларни жипслаштиришга муваффақ бўлди”, деб ёзган журнал. 

Иккинчи ўрин муштарийларнинг 3,5 фоиз овозини қозонган Tesla ва SpaceX ширкатлари бош директори Илон Маскка насиб бўлди. Маск 2021 йилда “Йил одами” бўлган эди. Учинчи ўринга 3,4 фоиз овоз билан Британия бош вазири Борис Жонсон чиққан.  

Дунёдаги энг нуфузли одамларнинг якуний рўйхатини Time журнали 23 май куни эълон қилиши кутилмоқда. Нашр муҳаррирлари ҳали овоз бермаганлар ҳисобига мазкур рўйхатда ўзгаришлар бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

393 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

665 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

146 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

242 21:00 01.07.2022

Хотира

265 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага