Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тинчлик сари: Ливияда Миллий ярашиш комиссияси тузилди

506

Ливияда тинчлик ўрнатиш мақсадида Миллий ярашиш комиссияси тузилди, дея маълум қилди Президент кенгаши раиси Муҳаммад Юнус ал-Манфи.

“Юртимиз бу қадамни жуда узоқ вақт кутди”, – деди у.

Ал-Манфи Миллий ярашиш комиссияси халқни бирлаштиришини ва инсонларга адолатга бўлган ишончни қайтаришини айтмоқда. Шунингдек, у 24 декабр куни мамлакатда сайлов бўлиб ўтишига умид билдирди.

Жорий йилнинг 5 февралида Швейцарияда ўтказилган Ливия сиёсий мулоқот форумида 24 декабрдаги сайловга қабар Ливияни Президент кенгаши раиси Муҳаммад Юнус ал-Манфи ва бош вазир Абдулҳамид Дибайба етакчилигидаги ҳукумат бошқаришига қарор қилинган эди. Мазкур қарор ниҳоят Ливияга тинчлик олиб келадиган қадам сифатида баҳоланди.

2011 йилнинг октябрида Ливия президенти Муаммар Қаддофийнинг ўлдирилиши нефтга бой ушбу мамлакатга фаровонлик эмас, балки уруш ва парокандаликни олиб келди. Мамлакатда бир-бирига мухолиф иккита ҳукумат пайдо бўлди, низога хорижий давлатлар ҳам бевосита ва билвосита аралашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қаззофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи(ми?)

676 11:20 02.08.2021

Ғарбнинг муваффақиятсизликлари: Афғонистон, Ливия, Ироқ

1276 23:05 06.07.2021

Ливия бўйича ўтказилган форум муваффақиятсиз якунланди

520 10:30 03.07.2021

Ливия соҳил хавфсизлик хизмати муҳожирлар бўлган қайиқни ўққа тутди

467 19:55 02.07.2021

Қаззофийнинг «учар саройи» Ливияга қайтарилди

1607 15:05 21.06.2021

Ливияда нефт қазиб олиш тикланяпти

500 17:08 10.06.2021
« Орқага