Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тоғли Қорабоғ: бир озарбайжонлик арман снайпери ўқидан ҳалок  бўлди

608

Озарбайжон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати тарқатган хабарда арман айирмачиларининг яна бир террорчилик ҳаракати ҳақида айтилган.

“Озарбайжон ҳудудида, Россия тинчликпарвар кучлари вақтинча жойлаштирилган ноқонуний арман қуролли тузилмалари яна бир бор террорчилик ҳаракатини содир этишди.

Озарбайжон Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиси Ҳамзаев Афган Баҳром ўғли 14 октябрь куни соат 18:15 да арман снайперининг ўқидан ўлдирилган.

Бу провокацияни текшириш учун Россия-Туркия қўшма мониторинг марказига сўров юборилган. Бу Арманистоннинг минтақадаги вазиятни атайлаб кескинлаштиришга, 2020 йил 10 ноябрда имзоланган уч томонлама декларация қоидаларини бажарилишига йўл қўймасликка қаратилган сиёсатининг яна бир исботи.

Озарбайжон Республикаси қонунчилигига мувофиқ, ушбу террорчилик ҳаракатини содир этган ноқонуний арман қуролли тузилмалари аъзоларини зарарсизлантириш ва жавобгарликка тортиш бўйича ҳал қилувчи қадамлар давом эттирилади”, дейилади баёнотда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Арманистон Озарбайжон ҳудудида янги миналарни қўйишда давом этмоқда» – Элнур Мамедов

626 09:06 20.10.2021

Тарихда бугун: Тоғли Қорабоғда яна уруш бошланди

1650 16:05 27.09.2021

Арманистон Қорабоғ бўйича «конструктив музокаралар»га тайёр

667 16:05 24.08.2021

Тоғли Қорабоғ уруши: «Искандер»ларга оид тергов охирига етказилиши лозим!»

1585 11:30 19.04.2021

Эрдоған озод этилган Шушага ташрифи ҳақида эълон қилди

1077 21:00 31.03.2021
« Орқага