Самолёт экипажлари сохта душман объектларини қидириш ва йўқ қилиш ишларини олиб борадилар.
17-21 октябрь кунлари Тожикистон жанубидаги “Ҳарбмайдон” полигонида Коллектив Хавфсизлик Шартномаси Ташкилотининг “Чегара-2022” ўқув машг‘улотларининг фаол босқичи бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Аvesta.tj”.
Амалий ҳаракатларда Марказий Осиё минтақаси иштирокчи давлатларининг ҳарбий контингентлари, Бирлашган штаб ва КХШТ Котибиятининг тезкор гуруҳлари иштирок этади.
Иштирокчилар КХШТга аъзо давлат ҳудудига бостириб кирган ноқонуний қуролли гуруҳларни йўқ қилиш бўйича қўшма операциясини тайёрлаш ва ўтказишни ишлаб чиқишлари керак.
Машғулотлар доирасида Россиянинг Су-25 ҳужумчи самолётлари Марказий Осиё минтақасининг коллектив тезкор қўшинларини ҳаводан қўллаб-қувватлайди.
Машғулотларнинг фаол босқичида ҳаво кемалари экипажлари “Ҳарбмайдон” полигонидаги “душман” позицияларига ҳаво зарбалари бериш орқали сохта душман обектларини қидириш ва йўқ қилиш ишларини олиб боради.