Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистон Жо Байденнинг сўзларидан норози бўлди

2634

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги бугун АҚШ элчиси Жон Марк Поммершаймга норозилик нотасини топширди. Вазирликнинг маълум қилишича, ушбу нота АҚШ президенти Жо Байденнинг Пенсильвания штатига сафари чоғида айтган сўзлари билан боғлиқ.

Байден 11 сентябрь куни Пенсильвания сафари чоғида АҚШнинг қўшинларини Афғонистондан қандай олиб чиққани кўпчиликка ёқмаганини айтган эди. У Кобул аэропортидан шошилинч эвакуация ҳақида гапирар экан, фаразан шундай ҳолат Тожикистонда қандай юз берган бўлиши мумкинлигига тўхталиб ўтди. 

«Буни яна қандай амалга ошириш мумкинлигини кимларгадир тушунтириш мушкул. Масалан, агар биз Тожикистонда бўлганимизда, C-130 ни (ҳарбий-транспорт самолёти) олиб келиб, бизга мойил ҳаммага унга чиқишни айтганимизда, шассига осилиб олган одамлар бўлар эди», – деди АҚШ президенти.

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигининг таъкидлашича, бундай баёнотлар икки давлат ўртасидаги дўстона муносабатлар ва ҳамкорлик руҳига зиддир. 

«Шассига осилган одамлар» деганда, Байден 16 август куни Кобул аэропортида одамларнинг АҚШ самолётига чиқишга уринганини назарда тутган. Самолёт шассисига осилганлардан камида уч нафари ҳалок бўлди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистондаги кўлга президентнинг номини бериш таклиф қилинди

456 16:05 21.09.2021

Имрон Хон Имомали Раҳмоннинг таклифини «Толибон»га етказади

1016 13:15 20.09.2021

Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат активларини «эритиш»га чақирди

710 10:50 18.09.2021

Чегарада вазият кескинлашса, Тожикистонга ёрдам кўрсатилади

792 17:30 15.09.2021

Тожикистон муфтийси «Толибон»ни исломни обрўсизлантиришда айблади

1617 10:35 15.09.2021
« Орқага