Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистон Россияга авиачипталар нархини арзонлаштиришни талаб қиляпти

589

Тожикистон ҳукумати ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги Россияга ва Россиядан парвозларни амалга оширувчи авиакомпаниялардан авиачипталар нархини пасайтиришни ва уларнинг асоссиз ошириб юборилганлигини тушунтиришни талаб қилди.

Бу ҳақда агентликнинг 18 январь куни бўлиб ўтган фавқулодда йиғилишида айтилган. Йиғилишда «Уральские авиалинии», UTair, «Сибирь», «Северный ветер» ва «Сомон Эйр» авиакомпаниялари вакиллари қатнашган.

Фуқаро авиацияси агентлигининг таъкидлашича, авиакомпаниялар чипталар нархини пасайтирмаса, уларга тегишли чоралар кўрилади. Авиакомпаниялар раҳбарларига расмий хатлар юборилган ва улардан авиачипталар нархини зудлик билан пасайтириш талаб қилинган.

Агентлик қарорига кўра, Тожикистондан Россияга бориш-келиш учун авиачипта нархи 500 доллардан ошмаслиги керак.

“Авиакомпанияларнинг ҳаражатларини таҳлил қилиб, ўрганиб чиқиб, бир қарорга келдик ва бориш-келиш учун авиачипта нархини 500 АҚШ доллари қилиб белгиладик. Масалан, Душанбедан Москвага авиачипталарга талаб кучли бўлса, авиакомпаниялар нархларни 300 дан 350 долларгача, Душанбега қайтиш учун эса 150 доллар қилиб белгилаши мумкин. Лекин улар ҳар доим эсда тутишлари керакки, бориш-келиш нархи 500 доллардан ошмаслиги керак”, – дейилади агентлик баёнотида.

Сўнгги ҳафталарда Тожикистондан Россияга авиачипталар нархи сезиларли даражада ошган. Янги йил олдидан чиптани 2000 сомонийдан 3000 сомонийгача (177 доллардан 265 долларгача) сотиб олиш мумкин эди, ҳозир эса нарх икки баравар – 6 минг сомонийгача (530 доллар) ошган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожикистон ҳарбий мухолифати етакчиси ўлдирилди

1156 12:07 23.05.2022

АҚШ ҳукумати делегацияси Марказий Осиё давлатларига ташриф буюради

375 09:45 23.05.2022

Исломобод Украина низосида кимнидир тарафини олмоқчи эмас — Покистон ТИВ

301 16:40 20.05.2022

Афғонистоннинг Ўзбекистон ва Тожикистондан электр учун қарзи ошиб бормоқда

674 08:56 20.05.2022

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

323 16:05 19.05.2022

Тожикистонда Эрон дронларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди

494 15:30 18.05.2022
« Орқага