Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида яна отишмалар юз берди

1034

Тожикистон ва Қирғизистон ўртасидаги баҳсли ҳудудда чегарачилар ўртасида жанг бошланди, деб хабар берган Спутник Тожикистон.

Аввалроқ Бишкек икки давлат чегарасида отишма бўлгани ҳақида хабар берган эди. Улар вазиятнинг кескинлашувига Тожикистон томонининг Қирғизистоннинг Боткен ва Исфана шаҳарларини боғловчи Боткен вилоятининг Торт-Кочо ҳудудидаги йўл қисмини бир томонлама тўсиб қўйган ҳаракатлари сабаб бўлган ва бу можарога сабаб бўлган, деб иддао қилган. Тожик чегарачилари, ўз навбатида, қирғиз томони биринчи бўлиб отишма бошлаганини, ўзлари эса аллақачон жавоб қайтаришганини даъво қилмоқда. Икки давлат расмийлари вазиятни юмшатиш учун воқеа жойига жўнаб кетишди.

 «Уч нафар тожикистонлик ҳарбий жароҳат олди, улар Исфара шаҳар марказий клиникасига етказилди», — дейилади агентлик хабарида.

Кейинроқ Спутник Қирғизистон Тожикистон томони ўт очишни тўхтатгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, Тожикистон ҳукумати бу ҳудудда казарма ҳолатини эълон қилиб, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси, полиция ва армия кучларини жалб қилган.

Душанбе қирғиз ҳарбийларининг ҳаракатларини тажовуз деб баҳолашини айтди.

Бишкек чегарадаги қишлоқлар аҳолисини эвакуация қилишни бошлади.

Қирғизистон ва Тожикистон чегараси вақти-вақти билан маҳаллий аҳоли ва икки давлат чегарачилари ўртасидаги зиддият зонасига айланиб бормоқда, бу эса делимитация қилинмаган участкалар туфайли юзага келяпти.

Ўтган йилнинг апрель ойи охирида худди шу ҳудудда «Головной» сув манбасида аҳоли ўртасидаги можаро икки давлат ҳарбийлари ўртасида қуролли тўқнашувга айланган эди. Ўшанда Қирғизистоннинг 36 фуқароси ҳалок бўлди, 200 га яқини яраланди. Тожикистонда 19 киши ҳалок бўлган, 87 киши жароҳатланган. 300 дан ортиқ уй ва бинолар вайрон бўлган ёки ёқиб юборилган. 30 апрель куни кечқурун сулҳга эришилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сўз эркинлиги ҳақида сўз

48 09:30 29.05.2022

Катта фиқҳ энциклопедияси: Мислининг ҳақи

254 21:50 28.05.2022

«Казбек. Осиё арслони»: Душманга тузоқ қўйилади

604 21:10 28.05.2022

«Расуллуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сирлари соҳиби: Китобий аёлни талоқ қилишга буюрганда Ҳузайфанинг Умар билан мунозараси

425 20:35 28.05.2022

Ахлоқус солиҳийн: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг зуҳдлари

253 19:05 28.05.2022

Ҳалол луқма: Абдулкарим билан учрашув

500 18:25 28.05.2022
« Орқага