Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Толибларга қарши ҳаракат АҚШда ваколатхона очди

1677

“Толибон” ҳаракатига қарши бўлган Афғонистон миллий қаршилик фронти ўз ваколатхонасини АҚШда рўйхатдан ўтказди, деб хабар беради Axios портали. 

Вашингтондаги ваколатхона лоббилик фаолияти билан шуғулланади ва америкалик сиёсатчиларни афғон мухолифатини қўллаб-қувватлашга кўндиришга уринади. Уни Миллий қаршилик фронти етакчиси Аҳмад Масъуднинг ҳамкори Али Назарий рўйхатга олдирган.

Ваколатхона “АҚШ Конгресси, маъмурияти ва халқи билан фаол ҳамкорлик қилиш орқали Афғонистонда эркинлик ва демократияни қўллаб-қувватлайди”. Рўйхатга олинганлик ҳақидаги ҳужжатда айтилишича, Афғонистондаги қаршилик ҳаракати охирги йигирма йилда мазкур мамлакатга Америка киритган сармояларнинг ҳимоячиси ҳамда мамлакатни муросасизлик ва терроризмдан халос қиладиган куч бўлишга интилади.

Аввалроқ республикачи сенатор Линдси Грем ва АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Майк Вальц президент Жо Байденни Миллий қаршилик фронти раҳбари Аҳмад Масъуд ва собиқ вице-президент Амруллоҳ Солиҳни Афғонистоннинг қонуний ҳукумати вакиллари сифатида тан олишга чақирган эди. Бироқ бу чақириқ жавобсиз қолиб кетди. 

Бир ҳафта аввал ижтимоий тармоқларда Миллий қаршилик фронти Душанбеда ўз ваколатхонасини очгани ҳақида маълумот тарқалди. Бироқ Тожикистон ҳукумати буни ҳали расман тасдиқлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Миллий қаршилик фронти мамлакатда “Толибон” ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг Афғонистоннинг Панжшер вилоятида тузилган эди. Унга бир пайтлар толибларга қарши кураш олиб борган тожик қўмондони Аҳмадшоҳ Масъуднинг ўғли Аҳмад Масъуд бошчилик қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» ички ишлар вазири ходимларини озодаликка чақирди

462 12:30 08.11.2022

Толиблар Хитой билан алоқани жонлантирмоқчи

501 09:20 14.10.2022

Афғонистон: мактабда содир этилган портлаш қурбонлари сони ошмоқда

480 11:53 30.09.2022

АҚШ Афғонистондан келтирилган самолётларини Тошкент ва Душанбега бермоқчи

1007 11:35 20.09.2022

«Муҳандис» учун қабила бошлиғи: АҚШ ва «Толибон» асирларни алмашишди

645 09:15 20.09.2022

Татар миллатига мансуб афғонистонлик олим Кобул Ислом уламолари кенгаши раиси этиб сайланди

687 15:35 14.09.2022
« Орқага