Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Толибон” адашиб каттагина маблағни Душанбега юборди

3137

“Толибон” ҳукумати Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига 800 минг долларга яқин маблағ ўтказди. Бу пуллар Ваҳдат шаҳрида афғон қочқинлари болалари учун мактаб қурилиши учун мўлжалланган эди. 

“Авеста” нашрининг ёзишича, пуллар дипломатик ваколатхонага адашиб юборилган. 

Тожикистонда қочқин болалар учун мактаб қуриш қарорини Афғонистоннинг собиқ президенти Ашраф Ғани 2021 йил март ойида Душанбега ташрифи чоғида қабул қилган эди. Ғани Кобулга қайтгач, Молия вазирлигига бунинг учун 800 минг долларга яқин маблағ ажратишни топширган. Молия вазирлиги маблағни Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонаси ҳисобига ўтказиши керак эди. Негадир бу иш август ойида толиблар ҳокимиятни қўлга киритиб, Ғани мамлакатни тарк этгунига қадар амалга оширилмаган.

Ҳойнаҳой, пул Молия вазирлигининг ҳисобрақамида қолган ва янги ҳокимият уни элчихонанинг ҳисобига нотўғри ўтказган. Ноябрь ойи охирида “Толибон” ҳукумати Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистоннинг Душанбедаги элчихонасига тўловни қайтаришни талаб қилиб хат юборган.

Бироқ дипломатик миссия янги ҳукумат дунёнинг ҳеч бир давлати томонидан тан олинмагани учун “Толибон”га пулларни қайтариб бера олмаслигини айтди. Бундан ташқари, ўтказилган маблағ аллақачон элчихона эҳтиёжларига сарфлаб юборилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

139 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

459 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

497 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

241 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

830 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

150 09:40 20.05.2022
« Орқага