«Толибон» АҚШда ҳеч қандай душман кўрмаяпти, деган «Толибон» муваққат ҳукумати ички ишлар вазири Сирожиддин Ҳаққоний CNN телеканали мухбири Кристиан Аманпурга берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, Афғонистон учун сўнгги 20 йил кураш ва уруш остида ўтган бўлсада, ««Толибон»» АҚШ ва халқаро ҳамжамият билан ижобий муносабатлар ўрнатишга интилмоқда.
Ҳаққонийнинг таъкидлашича, «Толибон» америкаликларни душман сифатида кўрмайди, бироқ афғонларда АҚШнинг ниятларига ишончсизлик бор.
Унинг таъкидлашича, халқаро ҳуқуққа кўра, Афғонистон ва унинг халқи эркинлигини ҳимоя қилиш учун қонуний ҳуқуққа эга.
Журналистнинг Афғонистон яна Қўшма Штатлар ва унинг иттифоқчилари учун террорчилик таҳдиди манбаи бўлиб қоладими, деган саволига Ҳаққоний мамлакат ичида мавжуд хавфларга ишора қилган.
Ҳаққонийнинг таъкидлашича, «Толибон» 2020 йилда Дохада АҚШ билан имзоланган Афғонистоннинг «америкаликларни нишонга олган террорчилар учун хавфсиз бошпана»га айланишига йўл қўймаслик мажбуриятини ўз ичига олган келишувга риоя қилиш ниятида.