Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Толибон» АҚШнинг ИШИДга қарши ёрдамидан бош тортди

1467

Афғонистон “Толибон” ҳаракати Афғонистон ҳудудида ИШИД террорчи гуруҳига қарши курашда АҚШ билан ҳамкорлик қилишдан бош тортди.

Associated Press агентлиги 9 сентябрь куни “Толибон” матбуот котиби Суҳайл Шоҳин шу мазмунда баёнот берганини хабар қилган.

Унинг таъкидлашича, ҳаракат экстремистик гуруҳларга қарши курашда «Вашингтон билан ҳамкорлик қилмайди», чунки унинг ўзи бу муаммони ҳал қилишга қодир.

“Толибон”нинг юқори мартабали амалдорлари ва АҚШ расмийлари яқин кунларда Қатар пойтахти Доҳада учрашиши керак.

Ҳар икки томон расмийларининг айтишича, экстремистик гуруҳларни жиловлаш, чет эл фуқаролари ва мамлакатни тарк этмоқчи бўлган афғонларни эвакуация қилиш масалалари муҳокама қилинади.

ИШИД яқинда содир бўлган кўплаб ҳужумлар, шу жумладан, 8 октябрь куни Қундуз шаҳридаги масжидда содир этилган террорчилик ҳужуми учун жавобгарликни ўз зиммасига олган. Ҳужум оқибатида 46 нафар шиа мусулмонлари ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган. Портлаш улар масжидда намоз ўқиётган пайтда содир бўлган.

ИШИД террорчилари 2014 йилда Афғонистон шарқига келганидан буён мамлакат шиаларига қарши шафқатсиз ҳужумлар уюштирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Афғонистондаги портлашларни ИШИД уюштирганини тан олди

535 14:45 23.04.2022

 Афғонистондаги шиа масжиди худкуш томонидан портлатилди

571 18:56 21.04.2022

Ericsson ИШИДга пора берганликда гумон қилиняпти

1016 18:26 28.02.2022

Ироқ бир пайтлар Кувайтга бостириб киргани учун каттагина товон тўлади

1892 14:40 11.02.2022

«ИШИДни йўқ қилишга АҚШ халал беряпти» – Россия элчиси

905 13:05 10.02.2022

АҚШ толиблар билан ҳамкорлик қилиши мумкин

817 10:51 10.02.2022
« Орқага